Бош саҳифа » Тошкент тарихи (саҳифа 4)

Тошкент тарихи

Девонаи Бурх мозори

ДЕВОНАИ БУРХ МОЗОРИ, Бўрқи Саримаст валий (Шайхонтоҳур даҳаси, Fиштмасжид маҳалла гузари) – Тошкентдаги зиёратгоҳ қадамжолардан бири (19-аср). Сулаймон пайғамбар (а.с.) замондоши бўлган Осаф Бурхиё номи билан боғлиқ. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг ёзишича, қадамжо биносидаги баланд гумбаз ўратепалик юз жамоасидан бўлган Қурбонбой томонидан бино қилинган. Девонаи Бурх мозори Кўҳна Урганч ва Бухорода ҳам учрайди Батафсил »

Актепа Юнусабад: графическая реконструкция

Наименование объекта: Актепа Юнусабад. Типология: Укрепленная усадьба и летняя резиденция правителя, состоящая из замка с донжоном и дворца [1]. Дата постройки и функционирования: V-VIII вв. н.э [1]. Государство Чач. В период функционирования здания Актепа Юнусабад среднеазиатские владения были подчинены западно-тюркским каганам. В них они назначали своих наместников – тудунов. По мнению археологов, город на Мингурике, в это же время, стал ... Батафсил »

Чорҳокимлик

ЧОРҲОКИМЛИК – Тошкент 4 мустақил қисм (даҳа)га ажралган давр (18-аср 2-ярми). Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Тошкентда тўрт эътиборли хонадон вакиллари: Шайхонтоҳур даҳасида Авлайқулихон авлодидан Бобохонтўра, Бешёғочда аштархонийлардан Ражаббек, Кўкчада Чиғатойхон авлодидан Муҳаммад Иброҳимбек, Себзорда Жўчихон наслига мансуб бир киши ҳоким бўлиб, улар ўртасида олий ҳокимият учун тинимсиз уруш-талашлар бўлиб ўтган Батафсил »

Тошкент археология экспедицияси

ТОШКЕНТ АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ, Ўзбекистон ФА Археология институтининг Тошкент археология экспедицияси – Тошкент ҳудудида археологик қазишмалар ва кузатувлар олиб борувчи илмий ходимлар жамоаси. Академик Я.F.Fуломов ташаббуси билан «Тошкент отряди» номида 1967 йил тузилган Батафсил »

Хиёбонтепа

ХИЁБОНТЕПА – археологик ёдгорлик, қишлоққа туташган қаср-кўшк (7–10-асрлар, 9–13-аср боши). Тошкентнинг Эски шаҳар қисми марказида, Кайковус канали бўйида жойлашган. 1924 йил М.Е.Массон томонидан қайд этилган. 1968–69 йилларда Тошкент археология экспедицияси текширган. Хом ғиштдан қурилган кўшкнинг энг баланд тагкурси қисми харобалари сақланган; унинг атрофига ҳозир турар жой бинолари қурилган Батафсил »

Яқин ўтмиш. «Националь»

«НАЦИОНАЛЬ» – меҳмонхона. Ўрта Осиёда дастлабки меҳмонхона бўлиб, 1912 йилда Жиззах кўчаси (ҳозирги Бухоро кўчаси) ва Зирабулоқ кўчаси муюлишида немис уйғониш даври услубида (меъмор И.А.Макевич), ўша пайтдаги йирик бойлардан Тўхтабой маблағига қурилган. Кейинчалик «Шарқ» деб аталган. 1919–20 йилларда бинода Туркистон фронти штаби жойлашган. Шаҳарни реконструкция қилиш муносабати билан бинонинг бир қисми 1970-йиллар охирида бузиб ташланган Батафсил »

Эгарчи

ЭГАРЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қатортерак, Олмазор, Девонбеги, Таллак ва Мерганча маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги эгарчилик (номи шундан) ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Эгарчида 2 масжид, 2 мактаб, дўкон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Эгарчи ҳудуди реконструкция қилинмоқда Батафсил »

Работ (Равот)

РАБОТ, Равот – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Қумлоқ, Мозорхон, Чувалачи, Гурунчариқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Уч қисмга бўлинган, 300 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, аксарияти турли касб-ҳунарлар, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган. Мактаб, 3 масжид, чойхона, устахоналар, дўкон, 2 тегирмон, обжувоз бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида замонавий бинолар қурилган Батафсил »

Хотинкўприк

ХОТИНКЎПРИК – Тошкентнинг шимоли-ғарбида, Собир Раҳимов тумани (ҳозирги Олмазор тумани), Олимпия мавзесига яқин ердаги жарлик устига қурилган қадимий ёғоч кўприк. 1490 йилга оид Хожа Аҳрор вақфномасида айтилишига кўра, Қурама мулкининг ғарбий чегараси «Хотун Кўфруги», шимолий чегараси «Қўриқ-и Қорақамиш» билан чегараланган Батафсил »

Тешиккўприктепа

ТЕШИККЎПРИКТЕПА – 5–13-аср бошига оид археологик ёдгорлик; аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳ. «Ҳамза» (ҳозирги «Новза») метро бекати яқинида (Бунёдкор шоҳкўчаси) жойлашган. Унда 30-йилларда ўлкашунос Д.Д.Букинич бир неча марта материаллар йиққан; 50-йилларда ТошДУ археология кафедраси кузатишлар олиб борган Батафсил »