Бош саҳифа » Тошкент тарихи (page 3)

Тошкент тарихи

Девонаи Бурх мозори

ДЕВОНАИ БУРХ МОЗОРИ, Бўрқи Саримаст валий (Шайхонтоҳур даҳаси, Fиштмасжид маҳалла гузари) – Тошкентдаги зиёратгоҳ қадамжолардан бири (19-аср). Сулаймон пайғамбар (а.с.) замондоши бўлган Осаф Бурхиё номи билан боғлиқ. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг ёзишича, қадамжо биносидаги баланд гумбаз ўратепалик юз жамоасидан бўлган Қурбонбой томонидан бино қилинган. Девонаи Бурх мозори Кўҳна Урганч ва Бухорода ҳам учрайди

Батафсил »

Актепа Юнусабад: графическая реконструкция

Наименование объекта: Актепа Юнусабад. Типология: Укрепленная усадьба и летняя резиденция правителя, состоящая из замка с донжоном и дворца [1]. Дата постройки и функционирования: V-VIII вв. н.э [1]. Государство Чач. В период функционирования здания Актепа Юнусабад среднеазиатские владения были подчинены западно-тюркским каганам. В них они назначали своих наместников – тудунов. По мнению археологов, город на Мингурике, в это же время, стал …

Батафсил »

Чорҳокимлик

ЧОРҲОКИМЛИК – Тошкент 4 мустақил қисм (даҳа)га ажралган давр (18-аср 2-ярми). Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Тошкентда тўрт эътиборли хонадон вакиллари: Шайхонтоҳур даҳасида Авлайқулихон авлодидан Бобохонтўра, Бешёғочда аштархонийлардан Ражаббек, Кўкчада Чиғатойхон авлодидан Муҳаммад Иброҳимбек, Себзорда Жўчихон наслига мансуб бир киши ҳоким бўлиб, улар ўртасида олий ҳокимият учун тинимсиз уруш-талашлар бўлиб ўтган

Батафсил »

Тошкент археология экспедицияси

ТОШКЕНТ АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ, Ўзбекистон ФА Археология институтининг Тошкент археология экспедицияси – Тошкент ҳудудида археологик қазишмалар ва кузатувлар олиб борувчи илмий ходимлар жамоаси. Академик Я.F.Fуломов ташаббуси билан «Тошкент отряди» номида 1967 йил тузилган

Батафсил »

Хиёбонтепа

ХИЁБОНТЕПА – археологик ёдгорлик, қишлоққа туташган қаср-кўшк (7–10-асрлар, 9–13-аср боши). Тошкентнинг Эски шаҳар қисми марказида, Кайковус канали бўйида жойлашган. 1924 йил М.Е.Массон томонидан қайд этилган. 1968–69 йилларда Тошкент археология экспедицияси текширган. Хом ғиштдан қурилган кўшкнинг энг баланд тагкурси қисми харобалари сақланган; унинг атрофига ҳозир турар жой бинолари қурилган

Батафсил »

Яқин ўтмиш. «Националь»

«НАЦИОНАЛЬ» – меҳмонхона. Ўрта Осиёда дастлабки меҳмонхона бўлиб, 1912 йилда Жиззах кўчаси (ҳозирги Бухоро кўчаси) ва Зирабулоқ кўчаси муюлишида немис уйғониш даври услубида (меъмор И.А.Макевич), ўша пайтдаги йирик бойлардан Тўхтабой маблағига қурилган. Кейинчалик «Шарқ» деб аталган. 1919–20 йилларда бинода Туркистон фронти штаби жойлашган. Шаҳарни реконструкция қилиш муносабати билан бинонинг бир қисми 1970-йиллар охирида бузиб ташланган

Батафсил »

Эгарчи

ЭГАРЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қатортерак, Олмазор, Девонбеги, Таллак ва Мерганча маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги эгарчилик (номи шундан) ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Эгарчида 2 масжид, 2 мактаб, дўкон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Эгарчи ҳудуди реконструкция қилинмоқда

Батафсил »

Работ (Равот)

РАБОТ, Равот – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Қумлоқ, Мозорхон, Чувалачи, Гурунчариқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Уч қисмга бўлинган, 300 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, аксарияти турли касб-ҳунарлар, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган. Мактаб, 3 масжид, чойхона, устахоналар, дўкон, 2 тегирмон, обжувоз бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида замонавий бинолар қурилган

Батафсил »

Хотинкўприк

ХОТИНКЎПРИК – Тошкентнинг шимоли-ғарбида, Собир Раҳимов тумани (ҳозирги Олмазор тумани), Олимпия мавзесига яқин ердаги жарлик устига қурилган қадимий ёғоч кўприк. 1490 йилга оид Хожа Аҳрор вақфномасида айтилишига кўра, Қурама мулкининг ғарбий чегараси «Хотун Кўфруги», шимолий чегараси «Қўриқ-и Қорақамиш» билан чегараланган

Батафсил »

Тешиккўприктепа

ТЕШИККЎПРИКТЕПА – 5–13-аср бошига оид археологик ёдгорлик; аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳ. «Ҳамза» (ҳозирги «Новза») метро бекати яқинида (Бунёдкор шоҳкўчаси) жойлашган. Унда 30-йилларда ўлкашунос Д.Д.Букинич бир неча марта материаллар йиққан; 50-йилларда ТошДУ археология кафедраси кузатишлар олиб борган

Батафсил »

Распределение городского и сельского населения по национальности в разрезе областей (1939 г.)

Данные Всесоюзной переписи населения 1939 года в границах республики по состоянию на 1 января 1958 г. По республике: всего — 6 334 400 чел. Из них: узбеки — 4 088 800 чел., русские — 741 900 чел., таджики — 317 100 чел., татары — 143 900 чел., казахи — 331 600 чел., корейцы — 71 400 чел., киргизы — 77 700 чел., …

Батафсил »

Дукенттепа

ДУКЕНТТЕПА – шаҳар харобаси (6–16-асрлар). Ангрен шаҳридан 8 км шимолда жойлашган. 1958 йилда бу ердан кумуш тангалар хазинаси (13-аср охири – 14-аср) топилган. Археолог Ю.Ф.Буряков (1959, 1962 ва 1966) археологик кузатув, тангалар тўплаш ишлари олиб борган. Жамланган материалга кўра, Дукенттепада ҳаёт 3 босқичда кечганлиги аниқланган

Батафсил »

Киндактепа

КИНДАКТЕПА – 2–13-асрларга мансуб шаҳар харобаси. Тошкент денгизи зонасида. Дастлаб 1959 йил В.И.Нильсен ва Т. Аъзамхўжаев томонидан ўрганилиб, унинг фақат арк ва 1 шаҳристони аниқланган. 1971 йил уни Ю.Ф.Буряков ва В.И.Спришевский атрофлича текширган. 1972–75 йилларда эса Ю.Ф.Буряков у ерда қазиш ишлари олиб борган

Батафсил »