Бош саҳифа » Тошкент тарихи (саҳифа 18)

Тошкент тарихи

Илоқ (тарихий вилоят)

ИЛОҚ – Тошкент воҳасининг жанубий қисмидаги ўрта асрларда мавжуд бўлган тарихий вилоят. Оҳангарон дарёси (13-асргача Илоқ дар­ё­­­­си) ҳавзасида жойлашган. Қурама тоғларининг ғарбий тармоғи, Жанубий Чатқол тоғлари, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари оралиғидаги ҳудудни қамраган. Пойтахти – Тункат. Илк ўрта аср (5–7-асрлар)да мустақил давлатга айланган, ҳукм­дорлари – деҳқонлар катта иқтисодий ва сиёсий кучга эга бўлган. 8-асрда  Илоқ Чочга қўшилган ва кейинчалик тарихий ... Батафсил »

Унгурликон (феруза кони)

УНГУРЛИКОН – Чоч давлатининг энг йирик феруза кони. Қурама тоғлари шимолий ёнбағрида, Абжоз қишлоғидан 3 км ғарб­да, Унгурлисой ва Писталисой сувайирғичи ва Оҳангарон дарёсининг сўл ирмоғи бўйида, денгиз сатҳидан 1000 м баланд­ликда жойлашган. Қадимий кон таркибида феруза бўлган кварц порфиритлардан ташкил топган. Икки йирик зонадан (шарқий ва ғарбий) иборат бўлиб, улар бир неча йирик ва майда конларни ўз ичига олган. ... Батафсил »

Бурчмулла

БУРЧМУЛЛА – шаҳар харобаси (6–12-асрлар). Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Чатқолсойнинг ўнг қирғоғида, сойга Кўксув қуйиладиган ерда жойлашган. Дастлаб археолог И.А.Сухарев томонидан қайд этилган (1925). Кейинчалик (1962) ТошДУ археология кафедраси ходимлари текширув ўтказишган. Археолог Ю.Ф.Буряков қазишма ишлари олиб борган (1963–65) ва Бурчмулла ўрнида ўрта аср манбаларидаги Чоч шаҳарларидан Ардлонкатни аниқлаган. Чорвоқ сув омбори қурилиши муносабати билан Бурчмулла шаҳар харобаси сув остида ... Батафсил »

Тошкентликлар. Қаффол Шоший (Ҳастимом)

ҚАФФОЛ ШОШИЙ (тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший ал-Кабир; 904–976) – шофиъийлик мазҳабининг етакчи олимларидан бири, муҳаддис, фақиҳ. Ҳазрати Имом (қисқача – Ҳастимом) номи билан машҳур. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 г келадиган жажжи қулф-калит ясагани учун «Қаффол» («Қулфчи») лақаби берилган. Чуқур билими, улкан ишлари эвазига Имом ал-Кабир («Улуғ имом») деб таърифланган. Шош (Бинкат)да ҳунарманд оилада ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абулҳасан Қосим Шоший

АБУЛҲАСАН ҚОСИМ ШОШИЙ (10-аср) – аллома. Шошда туғилган.  Қаффол Шошийнинг ўғли. Тарихий манбаларда дунёдаги улуғ имомлардан бири сифатида эътироф этилган. Унинг 10 жилдли «Ат-Тақриб фил-фуруъ» («Фуруъга яқинлашиш») асари фиқҳ илмида алоҳида ўрин эгаллайди. Тарихчи Ибн Халликоннинг ёзишича, «Бу асар шофиъий мазҳабидаги мўътабар китоб­лардан бўлиб, кимнинг ҳузурида шу китоб бўлса, бошқасининг хожати йўқдир». Исломшуносликда турли фиқҳий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абулқосим эшон

АБУЛҚОСИМ ЭШОН ибн Эшонтўрахон (туғилган йили номаълум–1892) – дин арбоби, Тошкентнинг машҳур эшонларидан, шайх. Тошкентда туғилган. Отаси Эшонтўрахон нафақат Тошкент, балки бутун Қўқон хонлиги ҳудудида катта нуфузга эга бўлган. Рус тадқиқотчилари (В.Н.Наливкин, Н.Ликошин, Н.П.Остроумов ва бошқалар) Абулқосим эшон замонасининг ақлли, зукко, билимли инсонларидан бири эканлигини эътироф этишган. Абулқосим эшон ўз маблағига мадраса бунёд этган. 1892 йил Тошкентда вабо касаллиги аломатлари ... Батафсил »

Тошкент мадрасалари. Абулқосим мадрасаси

АБУЛҚОСИМ МАДРАСАСИ (Истиқлол майдони) – Абулқосим эшон, Маъдихон қози, Янги маҳалла мадрасаси деб ҳам аталган. Ўрта Осиё меъморлиги анъаналарида қурилган. Абул­қосим эшон 1850 йилда қурдирган, шу сабабли унинг номи билан аталади. Бинонинг энг эски қисми – хонақоҳи Мўйи Муборак Абулқосимнинг отаси Эшонтўрахон томонидан 1820 йилда бун­ёд этилган. Хонақоҳ ичидаги равоқли меҳроби тепасига ишланган китобасида араб тилида шундай ёзув битилган: «Бу ... Батафсил »

Тошкент дарвозалари: тарихи, номланиши ва маъноси

Ҳар қандай улкан қурама жамоат таркиб топиб, алоҳида, ўзига мақбул жойда истиқомат қилар экан, мазкур маскан шаҳар қиёфасига киргач, ўзига хос рамзий белгилари: дарвозали мудофаа девори, маҳкама-ю девондан иборат бошқарув қароргоҳи, ибодатхона, бозор, соқчилар истеҳкоми — “Чокардиза”(каземат)и, танга пули каби қатор нишонлари (тамға-герб, байроқ) билан ифодаланади. Мазкур шартли аломатларга тўла ўтроқ макон қадимда даст­лаб “Шаҳристон” яъни “шоҳ > ўр > ... Батафсил »

Биласизми? Қиёт маҳалласи

ҚИЁТ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Fарбдан Қорёғди маҳалласи, шимолдан Шайхонтоҳур кўчаси (ҳозирги Навоий кўчаси), шарқдан Анҳор канали билан чегараланган. Юздан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси (қарийб 650 киши), асосан ўзбекларнинг қиёт қабиласидан бўлиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Дала ҳовлилари Миробод, Қорасув, Олтинтепа, Шўртепа, Оққўрғон, Бўз, Чилдухтарон ва бошқа мавзеларда бўлган. Қиётдаги Бекмуҳаммадбий масжидида Муҳаммад Солиҳ­хўжанинг бобоси Абдураҳим­хўжа (19-аср), 1863 йилдан ... Батафсил »

XIX аср Тошкент мадрасалари

XIX асрда Тошкентда таълим-тарбия соҳаси Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қўқон маданий-маънавий алоқалар тизимида ривожланиб борган. Бу жараёнда Тошкент мадрасалари ва мударрисларининг ўрни катта бўлгани табиий. Туркистон генерал-губернаторлиги Маориф бошқармаси маълумотларига кўра, 1890—1893 йилларда губернаторликда жами 214 та Мадраса бўлиб, шундан 21 таси Тошкентда жойлашган эди. Чоризм истилосининг дастлабки йилларида мадрасаларда таълим ва ўқитиш ишлари анъанавий қоидалар асосида олиб борилган бўлса, кейинчалик уларнинг фаолиятини ... Батафсил »