Бош саҳифа » Тошкент тарихи (page 13)

Тошкент тарихи

Кўкча

КЎКЧА – ўтмишда Тошкентдаги 4 даҳадан бири ва дарвоза номи. Манбаларда Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам аталган. Шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган. Даҳа ҳудудини чуқур жарликлар кесиб ўтган. Чегараси шарқдан Сағбон кўчасининг шарқидан, жануби-шарқ тарафидан Қуйи Бўзсув бўйлаб (ҳозирги Маннон Уйғур ва Самар­қанд дарвоза кўчаси оралиғидан) ўтган.

Батафсил »

Шайх Хованди Тоҳур (Шайхонтоҳур) мажмуаси

ШАЙХ ХОВАНДИ ТОҲУР МАЖМУАСИ (Навоий кўчаси, Шайхонтоҳур тор кўчаси) – меъморий ёдгорлик (15–19-асрлар). Шайх Хованди Тоҳур мақбараси, зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Мавжуд ёдгорлик 15-асрга оид кўҳна мақбара пойдевори устига 18–19-асрларда қурилган; бунда Мовароуннаҳр­да 14-аср охиридан ривожланган икки хонали бўйлама мақбара-мажмуа тарҳлари сақлаб қолинган.

Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги кундаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган. 1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати.

Батафсил »

Чоч воҳаси тангалари. 2-қисм. 1-8 тангалар (илк ўрта асрларга оид тангалар)

Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 1-танга. 6-7 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор боши тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса воҳанинг бир қисм тангаларига хос тамға жой олган.

Батафсил »

Тошкентликлар. Мирий

МИРИЙ, Ш о и қ (тахаллуси; асл исм-шарифи Мираҳмадхон Мирабдураҳмон ўғли) (1833–1916) – шоир, хаттот, таржимон. Тошкентда туғилган. Марғилон ва Бухорода ўқиган. Тошкент мадрасаларида мударрислик қилиб араб ва форс тилларидан дарс берган, шогирдларига настаълиқ ва насх хатларини ўргатган. Ўзбек, араб ва форс тилларида ижод қилган. Бедил ғазалларига мухаммаслар боғлаган.

Батафсил »

«Минор» маҳалласи

МИНОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Қашқар, Қиёт маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла ҳудудидан Анҳор канали оқиб ўтган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси қарийб 1400 киши). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги далаларида (Оққўрғон, Ялан­ғоч мавзелари) деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. «Минор» маҳалласи (Юнусобод, Марказ-6, Носиров берк кўчаси, 59)

Батафсил »

Тошкент мадрасалари. Бароқхон мадрасаси

БАРОҚХОН МАДРАСАСИ (Зар­қайнар кўчаси, 103) – Ҳазрати имом мажмуасидаги меъморий ёдгорлик. Ўтмишда Тошкентнинг энг гўзал обидаларидан бири бўлган. Бир неча даврда қурилган иморатлардан таркиб топган (15–16-асрлар). Ривоятга кўра, илгари унинг ўрнида хрис­тианлар ибодатхонаси бўлган. Бунга далил қилиб, кўп йиллар аввал бу ердан Хрис­тос ҳайкалчаси билан болалар олтин бешиги (Олтин бешик) топилганини рўкач қиладилар

Батафсил »

Тошкентликлар. Бароқхон (Наврўз Аҳмадхон)

БАРОҚХОН (ҳақиқий исми Наврўз Аҳмадхон) (туғилган йили номаълум–1556) – Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхоннинг невараси, Тошкент хони Суюнчхўжахоннинг кичик ўғли. Отасининг вафотидан кейин Тошкент (1533–51), сўнгра Мовароуннаҳр (1551–56) хони. Бароқхон ёшлигида Восифийдан шеърият, мусиқа, ашула, вазн ва назмдан таълим олган. Айни вақтда чавандозлик ва ҳарбий машқлар билан кўпроқ машғул бўлган. Бароқхон ўз салтанатини кенгайтириш учун кўп ҳарбий юришлар уюштирган.

Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган. Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир бўлаги ҳисобланган, икки минг икки юз йиллик ёшга эга улкан, кўп асрли тарихий-маданий меросга асосланади.

Батафсил »

Чоч воҳаси тангалари. 1-қисм (қадимги давр)

Қанғ давлати даври: милоддан аввалги III – милодий III асрлар  1-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса мил. ав. III – мил. III  асрларда ҳукм сурган ва марказий бошқаруви Чоч воҳасида жойлашган Қанғ давлатига хос тамға мавжуд бўлиб, …

Батафсил »

Чоч, Шош…

ЧОЧ, Ш о ш – асосан ҳозирги Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган тарихий-маданий вилоят ва қадимий давлат. Кейинги тадқиқотларга кўра «Чоч» атамаси қадимги туркийча «тош» (қимматбаҳо тош, феруза тош) маъносини англатган. Милоддан аввалги 2-асрдан Чоч Қанғ (Канг­юй) давлати, 5–6-асрлар ўрталарида эфталийлар давлати таркибида бўлган. «Чоч» номи дастлаб Култепа (Чимкент вилояти)дан топилган пишиқ ғиштларда (милодий 2-аср) қайд этилган. Унда суғдча c’c’nn’pc – …

Батафсил »

Илоқ (тарихий вилоят)

ИЛОҚ – Тошкент воҳасининг жанубий қисмидаги ўрта асрларда мавжуд бўлган тарихий вилоят. Оҳангарон дарёси (13-асргача Илоқ дар­ё­­­­си) ҳавзасида жойлашган. Қурама тоғларининг ғарбий тармоғи, Жанубий Чатқол тоғлари, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари оралиғидаги ҳудудни қамраган. Пойтахти – Тункат. Илк ўрта аср (5–7-асрлар)да мустақил давлатга айланган, ҳукм­дорлари – деҳқонлар катта иқтисодий ва сиёсий кучга эга бўлган. 8-асрда  Илоқ Чочга қўшилган ва кейинчалик тарихий …

Батафсил »

Унгурликон (феруза кони)

УНГУРЛИКОН – Чоч давлатининг энг йирик феруза кони. Қурама тоғлари шимолий ёнбағрида, Абжоз қишлоғидан 3 км ғарб­да, Унгурлисой ва Писталисой сувайирғичи ва Оҳангарон дарёсининг сўл ирмоғи бўйида, денгиз сатҳидан 1000 м баланд­ликда жойлашган. Қадимий кон таркибида феруза бўлган кварц порфиритлардан ташкил топган. Икки йирик зонадан (шарқий ва ғарбий) иборат бўлиб, улар бир неча йирик ва майда конларни ўз ичига олган. …

Батафсил »

Бурчмулла

БУРЧМУЛЛА – шаҳар харобаси (6–12-асрлар). Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Чатқолсойнинг ўнг қирғоғида, сойга Кўксув қуйиладиган ерда жойлашган. Дастлаб археолог И.А.Сухарев томонидан қайд этилган (1925). Кейинчалик (1962) ТошДУ археология кафедраси ходимлари текширув ўтказишган. Археолог Ю.Ф.Буряков қазишма ишлари олиб борган (1963–65) ва Бурчмулла ўрнида ўрта аср манбаларидаги Чоч шаҳарларидан Ардлонкатни аниқлаган. Чорвоқ сув омбори қурилиши муносабати билан Бурчмулла шаҳар харобаси сув остида …

Батафсил »

Тошкентликлар. Қаффол Шоший (Ҳастимом)

ҚАФФОЛ ШОШИЙ (тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший ал-Кабир; 904–976) – шофиъийлик мазҳабининг етакчи олимларидан бири, муҳаддис, фақиҳ. Ҳазрати Имом (қисқача – Ҳастимом) номи билан машҳур. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 г келадиган жажжи қулф-калит ясагани учун «Қаффол» («Қулфчи») лақаби берилган. Чуқур билими, улкан ишлари эвазига Имом ал-Кабир («Улуғ имом») деб таърифланган. Шош (Бинкат)да ҳунарманд оилада …

Батафсил »