Бош саҳифа » Тошкент тарихи (саҳифа 10)

Тошкент тарихи

Обрлиғ (Арбилах)

ОБРЛИF, Арбилах – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (5–15-асрлар). Ангрен шаҳридан жануби-ғарбда, Оҳангарон дарёсининг чап қирғоғида, Облиқ қишлоғининг шарқий қисмида жойлашган. 1962–63 йилларда Ю.Ф.Буряков тадқиқ қилган Батафсил »

Лашкар қушбеги

ЛАШКАР ҚУШБЕГИ, Fуломшоҳ (1842 йилда вафот этган) – Тошкент ҳокими (1810–40); Читрол вилоятидан чиққан эроний қуллардан. Қўқон хонлиги даврида юқори лавозимларни эгаллаган. 1809 йилда Олимхон Тошкентни босиб олгач, Лашкар қушбегини девонбеги лавозимида шаҳар ҳокими этиб тайинлаган Батафсил »

Тошкент дарвозалари калитлари

ШАҲАР ДАРВОЗАЛАРИ КАЛИТЛАРИ – Тошкент дарвозалари (19-аср ўрталарида 12 та дарвоза)нинг алоҳида калитлари бўлган. Ҳар бир калитда тегишли дарвоза номи ва калит ясалган йил ёзилган. Тошкент 1865 йил июнь ойида Россия империяси томонидан босиб олингандан кейин, чор ҳукуматига тобелик рамзи сифатида 12 та дарвозанинг рамзий олтин калити шошилинч равишда ясалиб, чор маъмурларига топширилган Батафсил »

Чилтўғон

ЧИЛТЎFОН (асли номи Чилчўптўғон бўлиб, «қирқта ёғочдан ясалган тўғон» маъносида) – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Учкўча, Тахтапул, Тарновбоши маҳаллалари билан чегарадош бўлган, бир қисми шаҳар чеккасига бориб тақалган. Ўрта асрларда шу ерда Кайковус канали устига қурилган Батафсил »

Чоч (Тошкент) воҳаси қадимги турк топонимлари

«Тарихий-маданий мерос ва замонавий маданият» мавзуидаги Халқаро илмий-амалий семинар материалларидан… Древнетюркские топонимы Чачского (Ташкентского) оазиса Чачский (Ташкентский) оазис, основную территорию которого составляют долины рек Чирчик и Ахангаран Батафсил »

Қовунчитепа

ҚОВУНЧИТЕПА – археологик ёдгорлик, шаҳар харобаси. Янгийўл шаҳрида, Куркулдак каналининг сўл соҳилидаги дўнгликларда жойлашган. Майдони – 25 гектар. Арк (50х50 м), шаҳристон (150х100 м)дан иборат. Атрофи мудофаа девори ва хандақ билан ўралган. Жануб ва ғарб томонида ҳунармандлар маҳаллалари – рабодлар туташган. 1970 ва 1976 йилларда Ю.Ф.Буряков томонидан тадқиқ этилган Батафсил »

Машҳура Ҳасанова. Кўкча даҳаси

XVIII аср ўрталарида Тошкент тўртта — Бешёғоч, Кўкча, Себзор ва Шайхонтоҳур даҳаларига бўлинган. 1784 йили Шайхонтоҳур даҳаси ҳокими Юнусхўжа томонидан барча даҳалар бирлаштирилиб, ягона сиёсий ҳокимият барпо этилган. Кўкча даҳаси шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган Батафсил »

Генерал Черняевнинг Тошкентга босқини

Қўқон хонлигининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан ҳисобланган Тошкент шаҳри ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ерларида рус қўшинларига қарши олиб борилган жангларда муҳим ўрин тутган. Натижада Тошкент ўзининг кўплаб ватанпарвар фарзандларидан айрилди, катта моддий талафот кўрди. Эндиликда Рус давлати тўғридан-тўғри Тошкентни ҳам босиб олишга киришди Батафсил »