Бош саҳифа » Тошкент шаҳри (саҳифа 5)

Тошкент шаҳри

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги кундаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган. 1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати. Батафсил »

«Минор» маҳалласи

МИНОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Қашқар, Қиёт маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла ҳудудидан Анҳор канали оқиб ўтган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси қарийб 1400 киши). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги далаларида (Оққўрғон, Ялан­ғоч мавзелари) деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. «Минор» маҳалласи (Юнусобод, Марказ-6, Носиров берк кўчаси, 59) Батафсил »

Тошкент мадрасалари. Бароқхон мадрасаси

БАРОҚХОН МАДРАСАСИ (Зар­қайнар кўчаси, 103) – Ҳазрати имом мажмуасидаги меъморий ёдгорлик. Ўтмишда Тошкентнинг энг гўзал обидаларидан бири бўлган. Бир неча даврда қурилган иморатлардан таркиб топган (15–16-асрлар). Ривоятга кўра, илгари унинг ўрнида хрис­тианлар ибодатхонаси бўлган. Бунга далил қилиб, кўп йиллар аввал бу ердан Хрис­тос ҳайкалчаси билан болалар олтин бешиги (Олтин бешик) топилганини рўкач қиладилар Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган. Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир бўлаги ҳисобланган, икки минг икки юз йиллик ёшга эга улкан, кўп асрли тарихий-маданий меросга асосланади. Батафсил »

Тошкент мадрасалари. Абулқосим мадрасаси

АБУЛҚОСИМ МАДРАСАСИ (Истиқлол майдони) – Абулқосим эшон, Маъдихон қози, Янги маҳалла мадрасаси деб ҳам аталган. Ўрта Осиё меъморлиги анъаналарида қурилган. Абул­қосим эшон 1850 йилда қурдирган, шу сабабли унинг номи билан аталади. Бинонинг энг эски қисми – хонақоҳи Мўйи Муборак Абулқосимнинг отаси Эшонтўрахон томонидан 1820 йилда бун­ёд этилган. Хонақоҳ ичидаги равоқли меҳроби тепасига ишланган китобасида араб тилида шундай ёзув битилган: «Бу ... Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Қодирий кўчаси

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ КЎЧАСИ – Олмазор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидан ўтади. Зар­қайнар ва Нукус кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 5,6 км га яқин. Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири, ўзбек миллий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий номи билан аталади. Кўчанинг «Ўзбекистон ССР 50 йиллиги» деб номланган қисмига 1989 йил 14 февралда, «А.Қаю­мов» деб аталган қисмига эса 2008 йил 9 январда Абдулла ... Батафсил »

Тошкент дарвозалари: тарихи, номланиши ва маъноси

Ҳар қандай улкан қурама жамоат таркиб топиб, алоҳида, ўзига мақбул жойда истиқомат қилар экан, мазкур маскан шаҳар қиёфасига киргач, ўзига хос рамзий белгилари: дарвозали мудофаа девори, маҳкама-ю девондан иборат бошқарув қароргоҳи, ибодатхона, бозор, соқчилар истеҳкоми — “Чокардиза”(каземат)и, танга пули каби қатор нишонлари (тамға-герб, байроқ) билан ифодаланади. Мазкур шартли аломатларга тўла ўтроқ макон қадимда даст­лаб “Шаҳристон” яъни “шоҳ > ўр > ... Батафсил »

Биласизми? А. Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОFИ (Зарқайнар кўчаси, 6) – Тошкентнинг шимолий-ғарбий қисмида, Олмазор туманида, Себзор даҳаси, Эскижўва бозори ва Тошкент цирки ўртасида жойлашган. Умумий майдони 19,8 гектар. 1932–34 йилларда ёшлар ташаббуси биланн бунёд этилган. Жойнинг тарихий номидан келиб чиқиб, халқ орасида «Жангоб» («Жанггоҳ») деб аталган. 1932–36 йилларда Акмал Икромов, 1936–38 йилларда Мирмуҳсин Шермуҳамедов номларида бўлган. 1939 йилда рус ёзувчиси ... Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Қаҳҳор кўчаси

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор ва «Дамариқ» маҳаллалари ҳудудида, Шота Руставели ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. Узунлиги 2 км га яқин. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1991 йил 20 февралда (собиқ Завод кўчаси ўрнига) қўйилган. Кўча йўналишида турар жой бинолари, Исроил элчихонаси, тиббиёт муассасалари, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, нотариал идора ҳамда корхона ... Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси

АБДУЛЛА АВЛОНИЙ КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Авлоний ва «Ўрикзор» маҳаллалари ҳудудида, Бобур ва Ботир Бобоев кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км га яқин. Драматург, журналист ва маърифатпарвар педагог Абдулла Авлоний хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1968 йил 9 сентябрда (Местком кўчаси ўрнига) қўйилган. Йўналишда мазкур кўчанинг бир неча тор кўчалари ҳам мавжуд. Кўча йўналишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза ... Батафсил »