Бош саҳифа » Тошкент шаҳри (саҳифа 4)

Тошкент шаҳри

«Ўзбекистон» анжуманлар сайройи

«ЎЗБЕКИСТОН» АНЖУМАНЛАР САРОЙИ (Тараққиёт кўч., 1) – Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан қурилган муҳташам иншоот («Ташгипрогор» ва «Пўлат қурилма лойиҳа» институтлари лойиҳаси асосида; бош пудратчи – «Нефтгазмонтаж» қўшма корхонаси). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 июндаги қарори асосида бунёд этилган Батафсил »

Тахтапул

ТАХТАПУЛ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешикқопқа (Дарвишакқопқа), Тарновбоши, Коҳота, Чилтўғон маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Бир чеккаси шаҳар мудофаа деворига туташган; шаҳар дарвозаларидан бири – Тахтапул дарвоза шу ерда бўлган. Архив материалларига кўра, 4 қисмга (1-Тахтапул, 2-Тахтапул-мўғол, 3-Тахтапул, Юқори Тахтапул) бўлинган Батафсил »

Оққўрғон

ОҚҚЎРFОН – қадимги Тошкентнинг атрофидаги мавзелардан бири, шаҳарнинг шарқий чеккасида, Шибли ариғидан шарқда жойлашган. Шарқий чегараси Салор каналига қадар бўлган. Мавзенинг жанубий қисми тарихий манбаларда «Чимработ» деб аталган Батафсил »

Чўпонота

ЧЎПОНОТА МАЖМУАСИ (Чилонзор даҳаси, 13-мавзе) – гумбазли дарвозахона ва мақбара (айрим маълумотларга кўра 15-аср), масжид (асоси 19-аср охири – 20-аср боши) дан иборат. Чўпонлар ҳомийси Чўпонота шахсига атаб Улуғбек томонидан қурилган деб тахмин қилинади. Дарвозахона ҳовлининг жанубий томонида Батафсил »

Юнусобод

ЮНУСОБОД ТУМАНИ (Амир Темур шоҳкўчаси, 72а-уй) – Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 йил 26 августда Киров тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан бошлаб Юнусобод тумани деб аталади. Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (академик А.Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қадимги бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган Батафсил »

Тошкент сув (ариқ)лари. Янги шаҳар ариқлари

Давоми. Аввалги мақолага ўтиш Дархон ариғи – Салор каналидан бошланувчи қадимий ариқ, юқори ўзани асримизнинг 50-йиллари охирида текислаб юборилгач, қолган қисми Оққўрғон каналининг чап шоҳобчасига айлантирилди. Дархон ариғининг узунлиги 3,1 км., чап томонга 8 та ва ўнг томонга битта шохобчаларга тармоқланган. “Дархон” гидроними аслида “Дархон” топонимидан олинган Батафсил »

Тошкент сув (ариқ)лари. Эски шаҳар ариқлари

Тошкентнинг шаҳар сифатида шаклланиши ва ривожланишида сув таъминоти энг зарурий шартлардан бири бўлган. Шаҳар қадимдан Чирчиқ дарёсидан қазиб келтирилган Бўзсув канали ва унинг тармоқлари воситасида сув билан таъминланган. Маълумки, Тошкент шаҳрининг ер юзаси шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон пасайиб боради ва унда табиий сув тармоқлари фаолияти натижасида ўр-қирлар ҳосил бўлган Батафсил »

Тошкент шаҳри. Катта мақола

Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди Батафсил »

Палаткада ёзилган достон

Эркин Воҳидов 26 АПРЕЛЬ «Тошкент» сейсмик станцияси хабар беради: «Бугун 26 апрел эрталаб 5 дан 23 минут ўтганда Тошкент шаҳрида кучли ер қимирлаш бўлди… Зилзила эпицентри шаҳар остида… Зилзиланинг кучи марказда 7,5—8 баллга етди. Дастлабки маълумотларга қараганда…» Батафсил »

Кўкча

КЎКЧА – ўтмишда Тошкентдаги 4 даҳадан бири ва дарвоза номи. Манбаларда Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам аталган. Шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган. Даҳа ҳудудини чуқур жарликлар кесиб ўтган. Чегараси шарқдан Сағбон кўчасининг шарқидан, жануби-шарқ тарафидан Қуйи Бўзсув бўйлаб (ҳозирги Маннон Уйғур ва Самар­қанд дарвоза кўчаси оралиғидан) ўтган. Батафсил »