Бош саҳифа » Тошкент шаҳри (page 2)

Тошкент шаҳри

Шавкат Миромонович Мирзиёев

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор …

Батафсил »

Оқтепа даҳаси

ОҚТЕПА ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, Қуйи Бўзсув канали ирмоғи, Камолон, Бешёғоч даҳалари ва Улуғбек кўчаси оралиғида. Оқтепа канали даҳани Чилонзор туманидан ажратиб туради. Тарихий Чилонзор Оқтепаси атамасидан келиб чиқиб мазкур ном билан юритилади. Оқтепа даҳаси ҳудудининг катта қисмини, асосан, 2 қаватли ҳамда якка тартибдаги уйлар эгаллайди. 1982–83 йилларда Тошкент шаҳрини реконструкция қилиш ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти лойиҳаси асосида …

Батафсил »

Каримов Ислом Абдуғаниевич

КАРИМОВ Ислом Абдуғаниевич (1938 йил 30 январь, Самарқанд шаҳри) – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти. Ўзбекистон Қаҳрамони (1994). Ўрта Осиё политехника институти (1960), Тошкент халқ хўжалиги институтини (1967) тугатган. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги («Ташсельмаш») заводида мастер ёрдамчиси сифатида бошлаб, мазкур корхонада мастер, технолог бўлиб ишлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент …

Батафсил »

Телеграф-телефон станцияси

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Тошкент телеграф-телефон станцияси» (Навоий кўчаси, 28) – айни вақтда Халқаро коммутация маркази (ХКМ) ҳисобланади. 1932 йил ташкил қилинган. Телеграф-телефон станцияси тезкор замонавий аппаратлар билан жиҳозланган. Қуйидаги хизмат турларини кўрсатади: телеграф алоқаси хизматлари – умумий фойдаланиш телеграф тармоғи. Хабарларни жисмоний ва юридик шахсларнинг исталган почта манзилига кафолатланган ва қисқа муддатларда етказиб берилишини таъминлайди; «UzMAIL» хабарларини кўпфункционал ишлаб бериш …

Батафсил »

«Марказ»лар

«МАРКАЗ» – турар жой массиви. Лойиҳалаштирилган марказий ҳудуд таркибига киради. Шаҳар маркази бўйлаб жойлашган, «М» (марказ) индексли микрорайонлардан ташкил топган. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари 1966 йил бошланган. Лойиҳа муаллифлари: Л.Адамов, С.Р.Одилов, А.Ванке, Р.Зубова ва бошқалар

Батафсил »

Тошкент — ислом маданияти пойтахти

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ» – мамлакатимизда ислом маданияти ҳамда маънавий қадриятларни тиклаш ва сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган эзгу ишларнинг халқаро кўламдаги эътирофларидан бири

Батафсил »

Тошкент шаҳри табиати (рельефи, геологик тузилиши, иқлими, гидрографияси, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси)

Тошкент шаҳрининг табиати кўп жиҳатдан унинг географик ўрни, ён-атрофи ер юзасининг тузилиши билан боғлиқ. Шаҳар Fарбий Тяньшаннинг Қоржонтов, Угом, Писком, Кўксув ва Чатқол тизмалари орасидан оқиб чиқадиган Чирчиқ дарёси водийсининг ўрта қисмида, дарёнинг ўнг томонидаги паст-баланд тоғ олди текислигида жойлашган

Батафсил »

«Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази

«БОТАНИКА» ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ, Ўзбекистон Республикаси ФА «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази (Дўрмон йўли кўчаси, 32) – 1940 йил Ботаника институти номи билан ташкил этилган. 1941 йилдан Ботаника ва тупроқшунослик институти деб номланган. 1950 йилдан мустақил Ботаника институти. 1998 йил институтга Ботаника боғи қўшилгач, Ботаника институти ва ботаника боғи деб аталди

Батафсил »

Тошкент курантлари

ТОШКЕНТ КУРАНТЛАРИ – Тошкентнинг биринчи куранти 2-жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига шаҳар марказида қурилган (1947, меъмори А.Муҳамедшин; безагида Уста Ширин қатнашган). Минора тепасидаги занг урадиган соат механизмини Белоруссия фронтида жанг қилган тошкентлик соатсоз уста А.А.Айзенштейн Шарқий Пруссиянинг Алленштейн (ҳозирги Польшанинг Ольштино) шаҳридан эсдалик сифатида келтирган

Батафсил »

Шатак

ШАТАК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ганчтепа, Турк-Олмазор, Турк-Янги шаҳар маҳаллалари билан чегарадош бўлиб, ёнидан Қайнама ариғи оқиб ўтган. Юқори ва Қуйи Шатакга бўлинган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси тахминан 1300 киши)

Батафсил »

Миртемир

МИРТЕМИР (тахаллуси; асл исм-шарифи Турсунов Миртемир) (1910.30.5–1978.25.1) – Ўзбекистон халқ шоири (1971). Туркистонда туғилган. Эски мактабда таълим олгач (1919–20), Тошкентга келиб, Алмаий номидаги намуна иш мактаби (1920–23) ва Ўзбек эркаклар билим юртида (1925–29) таҳсил кўрган. Самарқанддаги Педакадемияни тугатган (1929)

Батафсил »

Тошкент агломерацияси

ТОШКЕНТ АГЛОМЕРАЦИЯСИ – аҳоли, сони, ҳудудининг катталиги ва хўжаликдаги аҳамиятига кўра Ўрта Осиёда шаклланган шаҳар ва қишлоқларнинг энг йирик, мураккаб ҳудудий тизими. 6,4 минг км2 майдонни эгаллайди

Батафсил »

Катта Қаъни

«КАТТА ҚАЪНИ» МАҲАЛЛАСИ (Лочин кўчаси, 14) – Учтепа туманидаги маҳалла. «Қозигузар», «Ўрикзор», «Нуробод» маҳаллалари ва Алгоритм мавзеси билан чегарадош. 1987–91 йиллардан «Катта Қаъни» маҳалласи деб юритилган. Маҳалла ҳудуди Тошкент шаҳрига қўшилгунча Зангиота тумани Катта Қаъни қишлоғи деб юритилган. «Қаъни» атамаси, аслида қадимги туркий қабилалардан «қанғли»нинг бузилган шакли ҳисобланади

Батафсил »