Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари (саҳифа 3)

Тошкент маҳаллалари

Дўмбиробод

ДЎМБИРОБОД ДАҲАСИ – Чилонзор туманида, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик ва Гавҳар кўчалари ҳамда Бўрижар канали оралиғида. Даҳада, асосан, якка тартибдаги уй-жойлар ва 4 қаватли турар жой бинолари жойлашган. Даҳани лойиҳалаш ва қуриш ишлари 1950-йилларда бошланган Батафсил »

Бешёғоч

БЕШЁFОЧ, Бешоғоч – ўтмишда Тошкентдаги тўрт даҳадан бири. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида (19-аср) Зангиота даҳаси номи билан қайд этилган. Баъзи олимлар (Ҳ.Ҳасанов) фикрича, қадимги туркий узунлик, масофа ўлчови – оғочдан олинган. (1 оғоч – 7 – 8 км). Шу асарда даҳа номи бешёғоч қавми, тоифаси номидан олингани айтилган Батафсил »

Баландмасжид

БАЛАНДМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Оқмасжид, Девонбеги, Говкуш, Қатортерак маҳаллалари ва Каттакўча (ҳозирги Навоий кўчаси) билан чегарадош бўлган. 400 дан ортиқ хонадон бор эди. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, мирлар ва маҳсумлар тоифасига мансуб бўлган Батафсил »

Кўкча

КЎКЧА – ўтмишда Тошкентдаги 4 даҳадан бири ва дарвоза номи. Манбаларда Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам аталган. Шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган. Даҳа ҳудудини чуқур жарликлар кесиб ўтган. Чегараси шарқдан Сағбон кўчасининг шарқидан, жануби-шарқ тарафидан Қуйи Бўзсув бўйлаб (ҳозирги Маннон Уйғур ва Самар­қанд дарвоза кўчаси оралиғидан) ўтган. Батафсил »

«Минор» маҳалласи

МИНОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Қашқар, Қиёт маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла ҳудудидан Анҳор канали оқиб ўтган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси қарийб 1400 киши). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги далаларида (Оққўрғон, Ялан­ғоч мавзелари) деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. «Минор» маҳалласи (Юнусобод, Марказ-6, Носиров берк кўчаси, 59) Батафсил »