Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари (page 2)

Тошкент маҳаллалари

Тожик маҳалла

ТОЖИК МАҲАЛЛА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Туркянгишаҳар ва Қашқар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Ўрда атрофида қўқонлик аскарлар қароргоҳи жойлашган. Аскарлар асосан, тоғлик, Қоратегин, Дарвоздан олинган тожиклар бўлган. Маҳалла шарқдан Тошкентнинг Янги шаҳар қисмига туташ бўлган. 3 қисмга бўлинган. Аҳолиси (қарийб 500 хонадон) асосан, тожиклар бўлиб (номи шундан)

Батафсил »

Тарновбоши

ТАРНОВБОШИ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тахтапул, Дарвозакент, Себзор, Коҳота маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Архив материалларига кўра, 19-аср охирларида Тарновбошида 24 хонадон, 1 масжид бўлиб, элликбошининг исми Тош оқсоқол деб аталган. Аҳолиси (асосан, ўзбеклар) ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, деҳқончилик ва боғдорчилик (Юнусобод, Оқтепа, Болтамозор мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Чувалачи

ЧУВАЛАЧИ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешикқопқа, Чигитбоши, Кадувот, Ҳасанбой маҳаллалари билан чегарадош. 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), савдо-сотиқ билан шуғулланган. Чувалачида тегирмон, бир неча баққоллик дўконлари, чойхона, масжид бўлган (20-аср боши)

Батафсил »

Самарқанд дарвоза

САМАРҚАНД ДАРВОЗА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Зангиота, Чақар, Захариқ, Камолон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, бир чеккаси Чақарариққа ёндошган. Ҳудудида шаҳар дарвозаларидан бири – Самарқанд дарвозаси жойлашган (номи шундан). Самарқандга бориладиган карвон йўли шу ердан бошланган. Маҳаллада 50 дан ортиқ хонадон яшаган

Батафсил »

Шоҳнишинтепа

ШОҲНИШИНТЕПА – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Чақар, Тўқлижаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош. Чиғатой дарвозаси ёнида жойлашган. 300 га яқин хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, майда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик ва деҳқончилик (Захариқ, Оқтепа, Белтепа, Дамариқ мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

“Сарикўл” маҳалласи

«САРИКЎЛ» МАҲАЛЛАСИ (Фидойилар кўчаси, 26) – Миробод туманидаги маҳалла. Фитрат, «Қорасув», «Олтинкўл» маҳаллалари билан чегарадош. 1930-йилларда маҳалла ўрнида Чирчиқ дарёси оқиб ўтган, кейинчалик дарё ўрнида кўл пайдо бўлган, унинг суви лойқа сариқ рангда бўлганлиги учун «Сариқкўл» деб аташган

Батафсил »

Тиканлимозор

ТИКАНЛИМОЗОР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Қовурмоч, Хонақоҳ, Чорсу, Қўрғонтаги маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), баққоллик билан шуғулланган

Батафсил »

Сақичмон

САҚИЧМОН, Санчиқмон – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳаллалардан бири. Пичоқчилик, Каллахона, Пуштиҳаммом маҳаллалари, Эски жўва бозори билан чегарадош бўлган. «Сақичмон» атамаси тарихи 18-аср охири чорагида Юнусхўжага иттифоқдош бўлган санчиқли қабиласидан бўлган қавмларни шаҳар ҳудудига келиб жойлашиши билан боғлиқ

Батафсил »

Сархумдон

САРХУМДОН – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Айрилиш, Каттаҳовуз, Лангар, Подахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 300 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, косибчилик, совунгарлик, деҳқончилик ва боғдорчилик (Нишабқулоқ, Бешқайрағоч, Хотинкўприк мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Дегрез

ДЕГРЕЗ, Д е р о з – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Fиштмасжид, Сўгалмасжид, Шўртепа, Ҳовузбоғ ва Хўжа Рўшнойи маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қуйи ва Юқори Дегрезга бўлинган. Дегрезда қарийб 220 хонадон яшаган. Аҳолиси асосан ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, деҳқончилик (шаҳар ташқарисидаги далаларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Юнусобод

ЮНУСОБОД ТУМАНИ (Амир Темур шоҳкўчаси, 72а-уй) – Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 йил 26 августда Киров тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан бошлаб Юнусобод тумани деб аталади. Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (академик А.Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қадимги бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган

Батафсил »

Камолон

КАМОЛОН – Бешёғоч даҳасидаги қадимий маҳалла. «Дархон», «Эшонгузар», «Янгимаҳалла», «Самарқанд дарвоза», «Гулистон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аламбардор мақбараси ва қабристони бор. Қарийб 200 хонадон яшаган

Батафсил »

Дўмбиробод

ДЎМБИРОБОД ДАҲАСИ – Чилонзор туманида, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик ва Гавҳар кўчалари ҳамда Бўрижар канали оралиғида. Даҳада, асосан, якка тартибдаги уй-жойлар ва 4 қаватли турар жой бинолари жойлашган. Даҳани лойиҳалаш ва қуриш ишлари 1950-йилларда бошланган

Батафсил »

Бешёғоч

БЕШЁFОЧ, Бешоғоч – ўтмишда Тошкентдаги тўрт даҳадан бири. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида (19-аср) Зангиота даҳаси номи билан қайд этилган. Баъзи олимлар (Ҳ.Ҳасанов) фикрича, қадимги туркий узунлик, масофа ўлчови – оғочдан олинган. (1 оғоч – 7 – 8 км). Шу асарда даҳа номи бешёғоч қавми, тоифаси номидан олингани айтилган

Батафсил »

Баландмасжид

БАЛАНДМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Оқмасжид, Девонбеги, Говкуш, Қатортерак маҳаллалари ва Каттакўча (ҳозирги Навоий кўчаси) билан чегарадош бўлган. 400 дан ортиқ хонадон бор эди. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, мирлар ва маҳсумлар тоифасига мансуб бўлган

Батафсил »