Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари

Тошкент маҳаллалари

Қадимий маҳаллалар. Шўртепа

ШЎРТЕПА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Дегрез, Тиканлимозор, Ҳадра, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ошиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, пилла чувиш, боғдорчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Шўртепада 2 масжид, ҳовуз, 2 тегирмон, 2 обжувоз, 10 савдо дўкони, 2 қабристон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Шўртепа ҳудудида савдо шохобчалари жойлашган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил Батафсил »

Қадимги маҳаллалар. Бадрбой

«БАДРБОЙ» – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сорчабон», «Мирзағози», «Темирчи», «Чуқуркўприк» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик қилишган, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Масжид, темирчилик устахонаси, баққоллик дўконлари, жувозхона, 3 тегирмон, чойхона бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида турар жой массиви қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил Батафсил »

Қадимги маҳаллалар. Гулбозор

ГУЛБОЗОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ҳадра ва Себзор даҳасининг Қошиқчилик маҳаллалари билан, Шайхонтоҳур кўчаси ва Чорсу бозори билан чегарадош бўлган. Гулбозорда 200 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик (тунукасозлик, бўз тўқиш ва ҳ.к.), деҳқончилик (маҳалла аҳолисининг деҳқончилик ерлари ва боғлари Назарбек, Қорасув, Чўпонота мавзеларида бўлган), савдо билан шуғулланган. Учта масжид, бир неча раста, 2 қаватли меҳмонхона, дўконлар ... Батафсил »

Аллон маҳалласи

АЛЛОН МАҲАЛЛАСИ (Форобий кўчаси, 278) – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги маҳалла. «Чимбой», «Чиғатой дарвоза», Алишер Навоий, «Беруний майдони» ва «Университет» маҳаллалари билан чегарадош. 1931 йил ташкил қилинган. «Аллон» сўзи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» ва Навоий асарларида «Олонг» (тепалик, паст-баландлик маъносида) шаклида учрайди. Дарҳақиқат, «Аллон» Бинкат атрофида, шаҳар деворига яқин жойдаги тепалик ерда вужудга келган. Аҳолиси 3646 киши (2009). ... Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Бодак

БОДАК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ганчтепа, Орқакўча, Олмазор, Турк-Янгишаҳар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қишда қисман ҳунармандчилик билан, ёз мавсумида шаҳар ташқарисида – Дўрмон ва Яланғочда деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланган Батафсил »

Махалля Кох-ота в городе Ташкенте

Большая часть информации о махалле «Кох-ота» (участок №1), в основном, была получена в ходе натурных исследований на данной территории, т.е. при опросе жильцов махалли, визуальном наблюдении, а также при работе с картами XIX нач. XX вв.. Когда легенды отражают реальность Махалля «Кох-ота» получила свое название от мавзолея «Кох-ота» XIV века расположенного на ее территории, у канала Калькауз Батафсил »

Хонақоҳ

ХОНАҚОҲ – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Тиканлик мозор, Мурод, Кўкмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, баққоллик ва деҳқончилик (шаҳар ташқарисидаги далаларида) билан шуғулланган. Чойхона, темирчилик устахоналари, мисгарлик устахонаси, баққоллик дўконлари, масжид бўлган (20-аср боши) Батафсил »

«Ўқчи», қадимий ва ҳозирги маҳалла

ЎҚЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Мерганча, Олмазор, Тепақишлоқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Тошкент тупроққўрғонига ёндошган. 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (600 нафар кишидан ортиқ) Батафсил »

Кадувод

КАДУВОД, К а д и о б о д – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. «Қумлоқ», «Fишткўприк», «Охунгузар», «Чувалачи», «Чигитбоши» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қуйи ва Юқори Кадуводга бўлинган. 300 дан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, баққолчилик, косибчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Ҳасанбой, Чуқурсой) деҳқончилик билан шуғулланган Батафсил »

Тожик маҳалла

ТОЖИК МАҲАЛЛА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Туркянгишаҳар ва Қашқар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Ўрда атрофида қўқонлик аскарлар қароргоҳи жойлашган. Аскарлар асосан, тоғлик, Қоратегин, Дарвоздан олинган тожиклар бўлган. Маҳалла шарқдан Тошкентнинг Янги шаҳар қисмига туташ бўлган. 3 қисмга бўлинган. Аҳолиси (қарийб 500 хонадон) асосан, тожиклар бўлиб (номи шундан) Батафсил »