Бош саҳифа » Тошкент-2200 (page 4)

Тошкент-2200

Илк ўрта асрлардаги Чоч тараққиётига Сўғднинг таъсири

Тарихий Чоч Ўрта Осиёдаги йирик деҳқончилик воҳаси (Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари ҳавзаси) ва кўчманчи чорвадорларнинг ҳудудлари кесишган ўзига хос маданиятга эга минтақа ҳисобланади. Чоч ҳақидаги илк ёзма маълумотлар Қанғ давлати ва ундан мустақил давлатлар ажралиб чиқиши даврига тўғри келади

Батафсил »

Қадимги даврда Исфижоб ва Шош этномаданий алоқалари

Мақолада Исфижоб ва Тошкент тарихий-маданий ўлкаларидаги археологик комплекслар қиёсий таҳлил этилган. Олинган маълумотлар асосида маҳаллий-автохтон ва миграцион жараёнлар натижасида кириб келганларнинг компонентлари алоҳида кўрсатилган. ЭТНОКУЛЬТУРНЫЕ СВЯЗИ ИСПИДЖАБА И ШАША В ЭПОХУ ДРЕВНОСТИ

Батафсил »

Бақтрия ва Суғдиёна ёки ўзига хос, бир-бирини тўлдирувчи икки тарихий йўл

Мақолада Бақтрия ва Сўғднинг мил. авв. II мингйилликдан мил. авв. VII асргача бўлган сополлар комплекси ҳамда Сўғд сополига яқин Тошкент воҳасининг Бургулик маданиятининг сополлари таҳлил этилган. Сўғд ва Бақтрия минтақаларининг ўша даврдаги ўзаро алоқалари ва ривожланиш босқичлари ёритилган. Бу тараққиётнинг қадимги давр воқеалари билан узвий боғлиқлиги ва уларнинг тақдирида турлича акс этганлиги кўрсатиб ўтилган

Батафсил »

Қадимги Тошкент Буюк ипак йўли чорраҳасида

Мазкур мақолада қадимги ва ўрта асрлар Тошкент воҳасининг асосий маркази бўлган Чоч воҳасининг табиий-иқтисодий тараққиёти тадқиқ қилинган. Воҳада Ипак йўли йўналишларининг шаклланиш босқичлари таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан Ипак йўли чорраҳасида пайдо бўлган шаҳарлар функцияси аниқланган

Батафсил »

Чоч ҳарбий археологияси бўйича маълумотлар (Материалы к военной археологии Чача)

Мақола (қўҳна Қанқа ҳудудидаги ибодатхона мажмуасидан топилган ашёлар асосида) Чоч ўлкасидаги ҳарбий археология муаммоларига бағишланган. Тадқиқот сифатида ибодатхонадаги қазилма ишлар пайтида топилган қурол-яроғ буюмлари хизмат қилади. Улар ибодатхонага туҳфа ёки ўлжа сифатида хайр-эҳсон қилинган

Батафсил »

Тошкент тарихий топографиясига доир

Мақола Тошкент тарихий топографияси муаммоларига бағишланган ҳолда, шаҳар шаклланишининг турли босқичларини акс эттирувчи археологик ва топографик маълумотларга асосланган. К ИСТОРИЧЕСКОЙ ТОПОГРАФИИ ТАШКЕНТА

Батафсил »

Тошкент-2200. Тошкентнинг қадимги тарихи бўйича янги маълумотлар

Мазкур мақола Тошкентнинг қадимги тарихи, яъни Тошкент ҳудудидаги илк шаҳар маркази – Мингўрик шаҳри ҳаробаларида олиб борилган қазишмалар асосида қўлга киритилган янги маълумотларга бағишланган

Батафсил »

Тошкент: қадимда ва ўрта асрларда, шаҳарнинг вужудга келиши ва шаҳар маданиятининг ривожи

Мақолада археологик маълумотлар асосида, асрлар давомида Тошкент шаҳрининг вужудга келиши ва ривожи кўриб чиқилган. Мил. авв. II асрга оид шаҳар типидаги қадимги манзилгоҳ Шоштепа шаҳристонининг ўрни кўрсатилган

Батафсил »

Тошкент-2200. Сўнгги бронза-илк темир даврига оид нақшланган сополлар маданиятини археологик жиҳатдан ўрганишнинг айрим муаммолари

Эрамиздан олдинги II мингйилликнинг охирларида Тошкент ҳудудида ташқи белгилари билан қўлда ясалган ва ранглар билан безак туширилган сополлар маданиятига хос бўлган археологик маданият пайдо бўлади. Бу ерда сўз Бургулик маданияти ҳақида бормоқда

Батафсил »

Тошкент воҳаси ва Сирдарё ҳавзаси аҳолисининг энг қадимги тарихига доир

Мазкур мақола Тошкент воҳаси ва Сирдарё ҳавзасидаги илк темир ва бронза даври халқларининг энг қадимги ва кам ўрганилган тарихи тадқиқотларига бағишланган. Тадқиқот натижалари муаллифни илк темир ва бронза даврида бутун Сирдарё оқимида жойлашган аҳолининг маданий ва этник яқинлиги тўғрисидаги фикрга олиб келди

Батафсил »

Тошкент–Фарғона минтақасининг бронза давридаги қўлда ясалган рангли сополлар маданиятига оид металлар тадқиқотининг асосий натижалари

Мақолада (рус тилида) Бургулик ва Чуст маданиятларига оид металл буюмларнинг кимёвий таркибини аниқлаш борасида кейинги пайтларда олиб борилган тадқиқотларнинг сўнгги натижалари ҳақида сўз юритилган

Батафсил »

Тошкент-2200. Тошкент атрофидаги қоятош расмларининг ўзига хос хусусиятлари

Мақолада Тошкент шаҳри атрофидаги қоятош расмларини ўрганиш якунларига қисқача таъриф берилган. Бу хилдаги тарихий ёдгорликлар, Осиё минтақаси санъатининг асосий турларидан бўлиб, ғарбий Тяньшанда жуда кенг тарқалган. Тошкент воҳасидан топилган баъзи бир суратлар Марказий Осиё петроглифлари орасида ноёб бўлиб ҳисобланади

Батафсил »

Тошкент ва Зарафшон ҳавзаси тош даври жамоалари маданияти хусусида

«Тошкент воҳаси Хоразм, Сурхон, Зарафшон, Фарғона воҳалари каби Ватанимизнинг кўҳна маданият марказларидан биридир. Буни мазкур минтақада кишилик тарихи тараққиётининг илк босқичларидан, то урбаник (шаҳарлашиш) жараёнгача бўлган даврга оид тарихий-маданий ёдгорликларнинг мавжудлиги исботлайди

Батафсил »

Ўзбекистоннинг қадимги маданияти тарихи саҳифалари

Мақолада Ўзбек — Россия халқаро қўшма археологик экспедициясининг Тошкент вилояти худудида жойлашган Обираҳмат, Палтов ғорлари ва Оҳангарон водийсидаги Кўлбулок, Қизилолма-2 тош даври маконларида олиб борилган қазишма ишларини натижалари ҳақида сўз юритилган

Батафсил »