Бош саҳифа » Тарих (page 2)

Тарих

Туркий ҳалқларнинг келиб чиқиши ва маконига доир баъзи мулоҳазалар

Туркий халқларнинг этногенези тушунчаси хронологик, ҳудудий ва айрим этносларга бўлиниш динамикаси нуқтаи назаридан бугун яхлит илмий муаммо ҳолатидан кенгроқ маъно касб этмоқда. Бинобарин, туркий халқлар тарихий илдизлари туташ ўнлаб этник тармоқлардан ташкил топганки, уларнинг ҳар бири алоҳида этногенетик масалани ташкил қилади. Лекин шунга қарамай муаммонинг қадимий асослари ҳақида гап кетганда, илк муштарак даврни чуқурроқ тадқиқ этиш зарурати долзарблигича қолмоқда. Аввало, …

Батафсил »

Ўрта Осиё этногеографиясидаги баъзи-бир долзарб муаммолар

Антик ва илк ўрта асрларнинг бошларида Ўрта Осиё жумладан, Ўзбекистон Евроосиё материгида юз берган “халқларнинг буюк кўчиш” даврини чорраҳасига айланади. Бу ерда тарихий йилномаларда тилга олинган йирик қабилалар уюшмасининг ва улар билан боғлиқ бўлган халқларнинг шарқдан ғарбга, жанубий-ғарбга ва жанубга, шимолдан жанубга ва шимолий-ғарбдан жанубий-шарқ томон кўчишлари юз берган. Улардан баъзилари Ўрта Осиёҳудудларида қолган бўлса, бошқалари ерли халқларнинг бир қисмини …

Батафсил »

Ўзбек халқи этник тарихини ўрганишда хитой манбаларининг аҳамияти

Ўзбек халқининг келиб чиқиши (этногенези)ни ўрганиш масаласи кўпдан бери олимлар эътиборини жалб қилиб келмоқда ва бу орада анча ишлар ҳам қилинди. Аммо ушбу масалани мукаммал ҳолда ечиш ниҳоятда мураккаб бўлмоқда. Бизнинг фикримизча, бунинг сабаби, қуйидагилардан иборат. 1) Ҳозирги ўзбек халқи кўп компонентли бўлиб, унинг аксарият қисми туркий қабилалар ва авлодлардан ташкил топган. Бунинг исботини ўзбекларнинг «92 уруғ» таркибига назар ташлаганимизда …

Батафсил »

Ўзбекистоннинг бронза даври аҳолиси этник таркиби хусусида айрим мулоҳазалар

Ўзбек халқининг этник тарихи шу ҳудуд тарихи билан бевосита боғлиқ. Ўзбек халқи аждодлари элат бўлиб Ўрта Осиёнинг Бақтрия, Сўғдиёна, Шош, Фарғона, Хоразм каби тарихий ўлкаларида ва шу ўлкаларга туташ бўлган ҳудудларда яшаб келган. Бронза даврида Ўрта Осиёда кўчманчи чорвачиликка ва ўтроқ деҳқончиликка асосланган маданиятлар аҳли яшашган. Ушбу маданиятлар аҳолисининг этник таркибини ўрганишга антрополог ва археолог олимлар доимо қизиқиш билан ёндашишган. …

Батафсил »

Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихининг баъзи бир назарий ва илмий-методологик масалалари

Тарих фанидаги мавжуд илмий ишланмага кўра, ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич — этногенез, иккинчи босқич — этник тарихдан иборат. Халқ тарихининг этногенез қисми унинг элат, халқ бўлиб шакллангунига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Халқ этногенези жуда узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий жараён. Унинг ибтидоси қабила ва қабила иттифоқидан бошланади. Қачонким, айнан …

Батафсил »

Рашидов Шароф Рашидович

РАШИДОВ Шароф Рашидович (1917.6.11–1983.31.10) – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи. Жиззах педагогика техникумини (1935), СамДУнинг филология факультетини тугатган (1941). Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937–41, 1943). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941 йил нояб. – 1942). Ўзбекистон КП Самарқанд вилояти комитети котиби (1944–47). 1947 йилдан Тошкентда. «Қизил Ўзбекистон» газетаси муҳаррири (1947–49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949–50). Ўзбекистон …

Батафсил »

«Мир Араб» мадрасаси

Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси шаҳар марказида, аниқроқ қилиб айтилса, қадимий Шаҳристонда жойлашган бўлиб, икки улкан гумбази билан бошқа тарихий бинолардан ажралиб туради. Мадрасанинг кириш қисми кунботар томондадир. Дарвоза улкан пештоқ остида жойлашган. Бино тўрт қаватдан иборат бўлиб, унда 114 та хона бор. Мадрасанинг ички қисми ҳам ажойиб тарзда лойиҳалаштирилган. Ҳужраларни тўртта улкан пештоқ ажратиб туради. Мадраса биносини милодий 1530–1536 (ҳижрий …

Батафсил »

Ўзбекистон: миллатнинг таваллуд топиши

XIV юзйиллик мобайнида маҳобатли салтанатга асос солган жаҳонгир Амир Темур номи билан юритилаётган хиёбон XIX аср сўнгида Тошкентнинг рамзий марказига айланган эди. Бир замонлар бу жойда Туркистон ўлкасининг дастлабки генерал губернатори Константин Кауфман (1818-1882), сўнгроқ эса Карл Марксга атаб ўрнатилган ёдгорлик ўрнини бугун Темурнинг отлиқ ҳайкали забт этган. Шўролар Иттифоқи қулаши баробарида жаҳонгир Темур миллат отаси, ўзбек халқининг раҳнамоси мақомини …

Батафсил »

Адиб Халид. Узбекистан: рождение нации

В конце XIX века символическим центром Ташкента стал тенистый парк, носящий сегодня имя эмира Тимура – завоевателя, создавшего в XIV веке огромную среднеазиатскую империю со столицей в Самарканде. Когда-то на этом месте стоял памятник первому генерал-губернатору Туркестана Константину Кауфману (1818–1882), затем – Карлу Марксу. Теперь это место занимает конная статуя Тимура. После распада Советского Союза Тимур получил статус отца нации. …

Батафсил »

“Турон” атамаси ҳақида бир неча сўз

Қадимги даврларда туркий қабилалар Сибирдан Ўрта ер денгизигача бўлган ҳудудда, баъзилари ўтроқ, баъзилари кўчманчи ҳолда яшаганлар. Маҳмуд Кошғарий “Девону луғати-т турк” (XI аср) асарида шундай ёзади: “Ғарбда Рум чегарасидан Шарқда Чин ичигача бўлган ҳудудда турк уруғ ва қабилалари шу тартибда жойлашган: печенег, қипчоқ, ўғуз, йемек, бошқирд, басмил, қайи, ябақу, татар, қирғиз, чигил, тўхси, яғмо, уғроқ, чаруқ, чўмул, уйғур, тангут, хитай”. …

Батафсил »

Илан-Утинское ущелье. 1871-1872 гг.

Эти фотографии Джалан-Утинского (или Илан-Утинского) ущелья, расположенного на территории современного Узбекистана, содержится в археологической части «Туркестанского альбома». Шеститомное фотографическое исследование было подготовлено и издано в 1871—1872 гг. под патронажем генерала Константина П. фон Кауфмана, первого генерал-губернатора (1867—1882 гг.) Туркестана, как называли в то время территорию Центральной Азии, принадлежавшую Российской империи. Небольшая река Джалан-Уты протекает к юго-западу от Ташкента в направлении …

Батафсил »

Народы Азербайджана и Туркестана в конце XIX – начало XX веков

В XIX – начало XX вв на мировой арене усиливались раздел мира между господствующими державами. Развитие промышленности в качестве и количестве не только могло удовлетворить внутренней рынок, и вышла за предел стран мира. Для привлечения огромного сырье на постоянном режиме и реализации продукции промышленности нужны были новые территории и зарубежные рынок. Колoниальную экспансию начали Испания и Португалия после Великого географического …

Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон Мухториятининг тугатилиши ҳамда кейинги даврларда мухториятчиларга нисбатан қўлланилган оммавий қатағонлар (III)

1917 йил 27 февралда Петрограда бошланган инқилоб Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади. Натижада, Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депутатлари советлари тузила бошлади. 1917 йилда ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат миллий зиёлилар ўртасида, ҳатто дин пешволари ва оддий ҳалқ оммаси орасида ҳам оммалашга эди. Ижтимоий тафовутларга қарамай, бутун …

Батафсил »