Бош саҳифа » Сулола

Сулола

Сулола. Долимовлар шажараси. Каримбек Норбеков

Тошкентга келишдан қўрқиб, Ғулжага кетишга жазм қилган Каримбек Норбековнинг ҳаёти бир оз бошқачароқ кечди. Ватанидан қувғин қилинган кўплаб ўрта осиёлик шўро муҳожирлари қаторида у ҳам Сибир сургунидан қочиб, Ғулжага паноҳ излаб кириб борди. Каримбек отам 1967 йили бизнинг ҳовлимизда бўлганларида Ғулжада кечган ҳаётлари ҳақида адам ва ойимларга бирмунча гапириб берган эдилар: “Биз тошкантлик беш киши 1936 йилнинг ёзида ҳаммамизга яхши ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Муҳиддинбек ва Фахриддинбек Комиловлар

Муҳиддинбек Комилов – Комилбек Норбековнинг биринчи ўғил фарзанди, 1918 йилда туғилган. 1939 йили политехника институтига ўқишга киради ва  узоқ ҳайдалишлардан сўнг 1947 йили тугатиб, инженер-энергетик бўлиб етишади. Муҳиддин ака отаси сургун қилингандан кейин ҳам анча дабдабали ҳаёт кечирган, отасидан қолган катта бойликни жўя ва ножўя ишларга сарф қилган. Уруш жароҳатлари ҳали тугамаган, кўплаб хонадонларда аза, халқ ярим оч, ярим тўқ ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Комилбек

1917 йил 25 октябр (янги ҳисобда 7 ноябр)да Петроградда тўнтариш муносабати билан Муваққат ҳукумат ағдариб ташланди ва бутун ҳокимият Ленин бошчилигидаги болшевиклар қўлига ўтди. “Ҳуррият” газетасининг 1917 йил 7 ноябр сонида болшевиклар томонидан Қишки Саройнинг эгалланиши муносабати билан бош муҳаррир Абдурауф Фитрат “Русияда яна бир бало бош кўтарди – болшевик балоси!” – деб ёзган эди. Жадидчилик ҳаракати намояндалари, раҳбарлари бундай ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Жадид қиёфаси

Каримбек ва Комилбек Норбековлар ҳисоб-китоб, иқтисод илмини анча яхши билган, исрофгарчиликдан жуда эҳтиёт бўладиган, ортиқча ҳашаматни, ман-манликни ёмон кўрадиган, ниҳоятда тартибли одамлар бўлишган, тўй ва маъракаларни ҳам анча мўъжаз қилиб ўтказишган, халқнинг гап-сўзларидан қаттиқ андиша қилишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳрининг қассоблар сулоласига мансуб, ота-боболари ҳам қассоб бўлиб ўтган, бизнинг қўшнимиз, иймон-эътиқодли машҳур Ғофир қассоб Абдунаби қассоб ўғли (менинг яқин маҳалладош ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Бухоро қозикалони фатвоси

Муҳаммадаминбек ва айниқса фарзандларининг миллат манфаатлари йўлида олиб борган хайрли ишлари кенг халқ оммасига маъқул бўлса-да, кимларнингдир ғазабини оширар, ғашига тегар, миллат, Ватан фидойиларини тийиб қўйиш, таъқиб остига олиш учун имкон қидирар эдилар. Бунинг учун катта имконият ҳам топила қолди. 1914 йилда Русиясининг Биринчи жаҳон урушида қатнашиши натижасида бутун мамлакат, айниқса, мустамлака Туркистон халқларининг ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий аҳволи кескин ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. «Бриллиант узук» воқеаси

Қаттиқ таъқиб ва тазйиқларга қарамай, фаолият доираси анча кенг бўлган “Турон” хайрия жамияти қошидаги “Туркистон кутубхонаси” нашриётининг раҳбарлари Комилбек ва Каримбек Норбековлар муассислигида Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Муҳаммадрасул Расулий, Рустамбек ибн Юсуфбек ҳожи, Ҳолид Саид, Мўминжон Муҳаммаджон ўғли – Тошқин, Ҳожи Муин, Мажид Қодирий, Шокиржон ибн Абдураҳмон, Иноятуллоқори ибн Домулло Мирзажон, Абдусамеъқори, Шокирқори ибн Зокирқори домла каби ўнлаб жадид педагоглари ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. «Муаллимлар жамияти»

1916 йил ўрталарида Мунаввақори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний ҳамда ака-ука Комилбек ва Каримбек Норбековлар ҳамкорликда “Муаллимлар жамияти”ни ташкил этадилар. Жамиятнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларни тараққий этган чет эл олий ўқув юртларига юбориш, Ватанимизда келгусида очилажак олий ўқув юрти учун замонавий олий маълумотга эга бўлган мутахассис педагоглар тайёрлаш, жадид мактаблари ташкил этиш ва улар учун дарсликлар, ўқув қўлланмалар нашр этиш эди Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Маънавият

Мустамлака ўлкада капиталистик муносабатларнинг пайдо бўлиши билан ярамас, ўта қабиҳ иллатларни ҳам олиб келди. Бу иллатлар маҳаллий халқ ахлоқига кучли салбий таъсир кўрсата бошлади: меҳмонхоналарда, ресторанларда “доим фиён” (Исҳоқхон Ибрат) бўлиб юриш ҳоллари вужудга келди Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. 6-қисм. Норбековлар матбааси

Ўтган асрнинг 10-йилларидан бошлаб, оилалари катталашиб қолган уч ака-ука Долимбек, Комилбек ва Каримбеклар оталари Муҳаммадаминбек ҳожи маслаҳати билан Сағбондаги жойларини алоҳида-алоҳида уч ҳовлига бўлиб, бутунлай янгитдан иморатлар қурдирадилар. Каримбек ва Комилбек ҳовлиларидаги янги уйларни ўша вақтда машҳур бўлган Тошкентнинг синчкор усталаридан Наби уста қуради Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. 5-қисм. Абдурашид қози Иброҳимов эсдаликларидан

Марказий Осиё чор Русияси томонидан босиб олингач, Тошкент, Қўқон, Фарғона, Самарқанд, Чимкент, Туркистон каби шаҳарларнинг ўрис зобитлари, йирик бошқарув маъмурияти хизматчилари яшайдиган ҳашаматли қисми пайдо бўлди, уларнинг фаровон яшашлари учун ҳамма шарт-шароитлар: замонавий уйлар, боғ-роғлар, чароғон кўчалар, театрлар, маданият ва маърифат, таълим-тарбия масканлари яратилди Батафсил »