Бош саҳифа » Шош ҳокимлари

Шош ҳокимлари

Тудун

ТУДУН (хитой манбаларида – Тутунь) – Чочни идора этган туркий ҳокимлар унвони (7–8-асрлар). 7-аср бошида Турк хоқонлиги ўз тасарруфидаги шаҳарларга хоқон номидан ноиблар тайинлашга киришган. Чунончи, хитой манбаларига кўра, 605 йил турк хоқони Шегуйхон Чоч тахтига Тянь-чжи (Фу-чжи)ни те-ле (Тегин) унвони билан ўтқазган, у Чочни 620 йилгача идора этган. Манбаларда 641 йил турк хоқони Чоч тудунини қўшин билан ўз душманларига ... Батафсил »

Нормуҳаммад қушбеги

НОРМУҲАММАД ҚУШБЕГИ – Қўқон хонлигининг Тошкентдаги ноиби (1847–1852, 1863–64), қипчоқлардан. Қурама ҳокими (1846–47). Хонликдаги юқори мансабларни олган: додҳоҳ (1844), қушбеги (1850). Тошкент зодагонлари ва понсодлари кўмагида хон ноиби Азиз парвоначини Тошкентдан қувиб юборган, қўзғолонни бостирган. Қўқон хонлиги мингбошиси Мусулмонқул Тошкентни қамал қилган. Нормуҳаммад қушбеги қўшини шаҳар ташқарисига чиқиб жанг қилиб зафар қучган Батафсил »

Суюнчхўжахон

СУЮНЧХЎЖАХОН, Суюнчакхон, Суюнчик султон (тахминан 1452–1525.23.06) – шайбонийлардан бўлган Тошкент хони (1503–25). Абулхайрхон ва Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегимнинг фарзанди. Шайбонийхон Мовароуннаҳрни эгаллагач, Самарқандни пойтахт қилиб, Туркистонни Кўчкунчихонга, Тошкентни Суюнчхўжахонга берган Батафсил »

Юнусхўжа

XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент тўрт қисмга — Шайхонтоҳур, Бешёғоч, Кўкча ва Себзор даҳаларига бўлинган. «Чорҳокимлик» номи билан маълум бўлган бу даврда даҳалар ўртасидаги ўзаро низолар шаҳар хўжалигининг, унинг ташқи ва ички савдосини издан чиқарган Батафсил »

Юнусхон

Юнусхон (1415/17—1487), Мўғулистон хони (1462—87) ва Тошкент ҳокими (1485—87). Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхонимнинг отаси. «Бобурнома» да айтилишича, «Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидиндур» Батафсил »