Бош саҳифа » Масжидлар (саҳифа 2)

Масжидлар

Қадимий Нюже (Нюцзе) масжиди

Хизмат сафари билан Хитой пойтахти Пекинда бўлдим. Шаҳарнинг Нюже кўчасида жойлашган қадимий бир масжидда намоз ўқидим. “Нюже” сўзи хитой тилида “Сигир маҳалласи” деган маънони билдирар экан. Шу маҳаллада Туркистондан келиб қолган уч минг ўзбек хонадони истиқомат қилган, улар ҳам боғдорчилик, ҳам чорвачилик билан шуғулланишган. Хитойликлар учун чорвачилик ғайри одат бўлгани учун бу ерни “Сигир маҳалласи” (“Нюже”, “Нюцзе”) деб аташган. Пекинда ... Батафсил »

Тошкент масжидлари. «Абу Ҳанифа» жоме масжиди

Масжид 1990-1996 йиллар давомида қурилган. 1996 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. 2013 йилда масжид қайта таъмирланган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан масжидга ислом оламидаги буюк олим, мазҳаббошимиз “Абу Ҳанифа” номи берилган. Имом Абу Ҳанифанинг исми Нўъмон ибн Собитдир. Ҳижрий 80-йилда (699 м.й) Куфада туғилдилар. Ҳижрий 150-йилда (767 м.й)Бағдодда вафот этдилар. Ислом оламида кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабининг асосчисидирлар. Имом Аъзам шундай дердилар: ... Батафсил »

Коҳота Бузрук жоме масжиди

Коҳота Бузрук жоме масжиди – собиқ Себзор даҳасининг Тахтапул дарвозаси яқинида, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани Коҳота маҳалласида жойлашган (тахминан 18-аср). Масжид ичида Коҳота Бузрук мақбараси жойлашган. Коҳота Бузрук (Бузург) шахси тўғрисида турли қарашлар мавжуд. Шарқшунос А.Носировнинг «Тошкент машойихлари» мавзусида тўплаган материалларидаги маълумотларга қараганда, Коҳотанинг асл исми Саид Камолиддин Шомий бўлган. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг (19-аср) ёзишича, Коҳота Хожа Аҳмад Яссавий сулукига мансуб ... Батафсил »

«Омина» жоме масжиди

Юртимиз мустакилликка эришгандан сўнг собиқ мустабид тузумининг қатағон йилларида Саудия Арабистонига бошпана излаб ўтган юртдошларимиз авлодлари ватанимизга кела бошладилар Батафсил »

Новые данные об истории Ташкентской мечети — Хотинмасжид

Хотинмасжид древнейшая мечеть Ташкента, расположенная в местности Эски Джува Себзарской части города. Между тем точных письменных сведений о дате постройки и принадлежности инициативы ее сооружения до сих пор не имеется. Нам представляется, что прежде чем перейти к рассмотрению новых данных, необходимо проанализировать ранее выполненные исследования, касающиеся истории мечети Батафсил »

Тошкент масжидлари. Тўхтабой жоме масжиди

ТЎХТАБОЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ, Тўхтабойвачча масжиди (Форобий кўчаси, 13) – 20-аср бошига оид меъморий ёдгорлик (1908). Шу маҳаллалик тижоратчи бойлардан Тўхтабойота томонидан қурилган. Масжид 1500–2000 намозхонга мўлжалланган. 1998 йил августда рўйхатдан ўтган Батафсил »

Масжидлар. Иброҳимбой ва Орифжонбой масжиди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани (Ҳуррият кўчаси)да жойлашган ушбу масжидни, маҳалла оқсоқоллари тақдим этган маълумотларга кўра, ака-ука деҳқонлар Иброҳимбой ва Орифжонбойлар ўзларининг от-араваларини сотиб қурдирганлар. 1820-1825 йилларгача мадраса бўлган. Иккинчи жаҳон уруши даврида “военкомат” сифатида фойдаланилган. Урушдан кейинги даврда селхоз техникуми бўлган Батафсил »