Бош саҳифа » Биласизми? (саҳифа 21)

Биласизми?

Тошкент дарвозалари: тарихи, номланиши ва маъноси

Ҳар қандай улкан қурама жамоат таркиб топиб, алоҳида, ўзига мақбул жойда истиқомат қилар экан, мазкур маскан шаҳар қиёфасига киргач, ўзига хос рамзий белгилари: дарвозали мудофаа девори, маҳкама-ю девондан иборат бошқарув қароргоҳи, ибодатхона, бозор, соқчилар истеҳкоми — “Чокардиза”(каземат)и, танга пули каби қатор нишонлари (тамға-герб, байроқ) билан ифодаланади. Мазкур шартли аломатларга тўла ўтроқ макон қадимда даст­лаб “Шаҳристон” яъни “шоҳ > ўр > ... Батафсил »

Биласизми? Қиёт маҳалласи

ҚИЁТ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Fарбдан Қорёғди маҳалласи, шимолдан Шайхонтоҳур кўчаси (ҳозирги Навоий кўчаси), шарқдан Анҳор канали билан чегараланган. Юздан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси (қарийб 650 киши), асосан ўзбекларнинг қиёт қабиласидан бўлиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Дала ҳовлилари Миробод, Қорасув, Олтинтепа, Шўртепа, Оққўрғон, Бўз, Чилдухтарон ва бошқа мавзеларда бўлган. Қиётдаги Бекмуҳаммадбий масжидида Муҳаммад Солиҳ­хўжанинг бобоси Абдураҳим­хўжа (19-аср), 1863 йилдан ... Батафсил »

XIX аср Тошкент мадрасалари

XIX асрда Тошкентда таълим-тарбия соҳаси Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қўқон маданий-маънавий алоқалар тизимида ривожланиб борган. Бу жараёнда Тошкент мадрасалари ва мударрисларининг ўрни катта бўлгани табиий. Туркистон генерал-губернаторлиги Маориф бошқармаси маълумотларига кўра, 1890—1893 йилларда губернаторликда жами 214 та Мадраса бўлиб, шундан 21 таси Тошкентда жойлашган эди. Чоризм истилосининг дастлабки йилларида мадрасаларда таълим ва ўқитиш ишлари анъанавий қоидалар асосида олиб борилган бўлса, кейинчалик уларнинг фаолиятини ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абдулла Қодирий

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ (асосий тахалллуси Жулқунбой) (1894.4.10–1938.10.4) – ёзувчи. 20-аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. Тошкентда туғилган. Мусулмон мактабида (1904–06), рус-тузем мактабида (1908–12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916–17) таълим олган. Москвадаги адабиёт курсида ўқиган (1925–26). Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетаси муҳаррири (1919), Касабалар уюшмасининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали асосчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923–26). Ижодий ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абдулвадуд Котиб

АБДУЛВАДУД КОТИБ, тўлиқ исми Абдулвадуд ибн Хожа Абдулваси Шоший (15–16-асрлар) – хаттот. Шошда туғилган. Валиаддин Абдуллоҳ хатиб Табризийнинг «Мушкот ал-масобиҳ» асари (1336)ни чиройли насх хати билан кўчирган (1540). Бу нусха 555 варақдан иборат бўлиб, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. Абдулвадуд Котиб араб, форс тилларини яхши билган, ўз ҳаёти давомида бир қанча китобатлар қилган «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил Батафсил »

Биласизми? А. Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОFИ (Зарқайнар кўчаси, 6) – Тошкентнинг шимолий-ғарбий қисмида, Олмазор туманида, Себзор даҳаси, Эскижўва бозори ва Тошкент цирки ўртасида жойлашган. Умумий майдони 19,8 гектар. 1932–34 йилларда ёшлар ташаббуси биланн бунёд этилган. Жойнинг тарихий номидан келиб чиқиб, халқ орасида «Жангоб» («Жанггоҳ») деб аталган. 1932–36 йилларда Акмал Икромов, 1936–38 йилларда Мирмуҳсин Шермуҳамедов номларида бўлган. 1939 йилда рус ёзувчиси ... Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Қаҳҳор кўчаси

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор ва «Дамариқ» маҳаллалари ҳудудида, Шота Руставели ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. Узунлиги 2 км га яқин. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1991 йил 20 февралда (собиқ Завод кўчаси ўрнига) қўйилган. Кўча йўналишида турар жой бинолари, Исроил элчихонаси, тиббиёт муассасалари, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, нотариал идора ҳамда корхона ... Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси

АБДУЛЛА АВЛОНИЙ КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Авлоний ва «Ўрикзор» маҳаллалари ҳудудида, Бобур ва Ботир Бобоев кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км га яқин. Драматург, журналист ва маърифатпарвар педагог Абдулла Авлоний хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1968 йил 9 сентябрда (Местком кўчаси ўрнига) қўйилган. Йўналишда мазкур кўчанинг бир неча тор кўчалари ҳам мавжуд. Кўча йўналишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза ... Батафсил »