Бош саҳифа » Алломалар (саҳифа 5)

Алломалар

Шош табиблари. Шоҳ Али Каҳҳол

Шоҳ Али кўз даволовчи табиб бўлган. Шеъриятдан хабари бўлгани учуй Шоҳ Али кўз касалига оид «Зубда» — манзума, баъзиларча «Зубдайи манзума» («Қаймоқ» — шеърий китоб ёки «Назмлар қаймоғи») асарини (бу китоб «Куҳлнома» деб ҳам юритилган) форс тилида ёзган Батафсил »

Ёрмуҳаммад Тошкандий

Бу кишининг исми манбаларда Мавлоно Соний Ёрмуҳаммад ибн Пирмуҳаммад Тошкандий бўлиб, ўткир шоир эди, айниқса, муаммо жанрида муаллиф анчагина маҳорат қозонган. Форс тилида муаммо ёзишда Абдураҳмон Жомий биринчи даражада бўлган бўлса, ундан кейин ҳеч ким бу кишичалик маҳоратга эга бўлмаган эди Батафсил »

Шошлик табиб. Убайдуллоҳ Каҳҳол

Убайдуллоҳ Каҳҳол XVI асрда яшаган тиб олимидир. Каҳҳолнинг ота-бобоси тиб илмида шуҳрат қозонган ва тиббий асарлар ёзганлар. Убайдуллоҳнинг отаси Муҳаммад Юсуф ҳам зўр эътиборли табиб бўлиб, «Рисола фи-т-тахқиқ ва-т-тафсирот ан-набз» («Томир орқали касалликни аниқлаш ҳақида рисола») номли тиббий асар ёзган Батафсил »

Ҳофиз Кўҳакий

Тошкентда яшаб ижод этган Ҳофиз Кўҳакий ўз замонасининг иқтидорли олими ва тарихчиси бўлган. У машҳур ўзбек олими Улуғбекнинг (1394-1449) шогирди Али Қушчининг (XV) набирасидир. Ҳофиз Кўҳакий паркентлик Камолиддиннинг ўғли бўлиб, тўлиқ исми Султон Муҳаммаддир Батафсил »

Тарихий шахслар. Жамшид Шоший, Ҳамидуддин Тошкандий, Абдулвадуд Котиб

ЖАМШИД ШОШИЙ Унинг тўлиқ исми Аҳмад б. Маҳмуд б. Аҳмаддир. Жамшид Шоший ўз даврининг ажойиб олими ва ҳаттоти бўлган. У машҳур олим Тафтазонийда тахсил олган. Жамшид Шоший унинг «Талмих фи кашф ал-асрор ат-тавзиҳ» китобига ҳошия ҳам ёзган Батафсил »

Абу Сулаймон Банокатий

XIV асрда Шошда яшаган кўзга кўринган тарихнафис олимлардан бири Абу Сулаймон Банокатийдир. Унинг тўлиқ исми Абу Сулаймон Фахруддин Али б. Абулфазл Довуд б. Муҳаммад ал-Банокатий Батафсил »

Занги ота Ҳимматий

Занги ота Ҳимматийнинг таваллудлари ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Шулардан бирида нақл қилинишича, Занги ота туғилганларидан сўнг, ул зотнинг ота-оналари чақалоқни Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий хузурларига олиб борганлар. Суҳбат асносида Хожа Аҳмад Ҳазратларининг нигоҳлари чақалоққа тушади Батафсил »

Шайх Зайниддин бобо

Шайх Зайниддин бобо 1164 йилда Бағдод шаҳрида туғилган. Шайх Зайниддиннинг оталари — Шайх Шаҳобиддин Абу Хафс Умар Сухравардийдир. У киши атоқли олим ва жамоат арбоби бўлиб, «сухравардиййа» тасаввуф тариқатини яратганлар. «Аворуф ул-маориф» номли машҳур китобнинг муаллифи Батафсил »

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Хўш, Хожа Аҳрор ким? Бу зотнинг беш асрдан буён тиллардан тушмай келишининг сабаби нимада? Нима учун бу кишини Хожа Аҳрор Валий дейдилар? Нега бу киши ҳақида кўплаб, турли туман мулоҳазалар ёзиб келинган? Тарихий манбаларда Хожа Аҳрор ҳақида ғоят муҳим маълумотлар бор Батафсил »

Абу Бакр Шоший (1038-1114)

Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший ҳижрий 429, милодий 1038 йили дунёга келади. У Ибн Сино вафотидан (1037) бир йил кейин туғилади. Шоший Бағдодда таълим олади. Тенгдош талабалардан зийраклиги ва билимдонлиги билан фарқ қилган Шоший устодлари наздида ҳам катта обрў қозонади Батафсил »