Бош саҳифа » Алломалар (саҳифа 4)

Алломалар

Мутафаккирлар. Аҳмад Марвазий

Аҳмад Марвазий (770–870) — Бағдод илмий мактабида фаолият кўрсатган йирик астроном ва математиклардан бири Аҳмад ал-Марвазий бўлиб, у “Астрономик жадваллар”, “Дамашқ зижи” (бу зиж Бағдод шаҳри учун тузилган) ва “ал-Маъмуннинг синалган жадвали” асарларининг муаллифидир Батафсил »

Абу Исо Муҳаммад Термизий (824–892)

Марказий Осиёлик буюк мутафаккирлардан бири – машҳур муҳаддис Абу Исо Муҳаммад Термизийдир. Унинг тўлиқ исми Абу Исо Муҳаммад ибн Савра ибн Мусо ибн Даҳҳок Сулламий Термизий бўлиб, у 824 йилда Термизда, унча бадавлат бўлмаган оилада таваллуд топди. Унинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтиб, дастлабки маълумотни ҳам шу шаҳарда олган Батафсил »

Бизни жаҳолат – жаҳли мураккаб. Мунавварқорининг ижодидан намуналар

Мақола (“Тараққий” газетаси, 1906 й. 14 июнь, № 1): Ҳар миллатни мактаб ва мадрасаси ўлдиғи каби бизни ҳам мактаб ва мадрасаларимиз гарчи бенизом ва беусул бўлса ҳам, йўқ демак даражада оз эмасдур. Ҳар миллат авлодини тарбият ва таълими улумда кўрсатган ҳиммат ва ғайрати каби бизларда ҳам ўз маъсум авлодларини жаҳолат ва ғафлат зулматида қолмоқиға ҳеч бир ризолари ўлмай Батафсил »

Шошлик олимларнинг Ислом маданиятига қўшган ҳиссаси (Х – ХII асрлар)

Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан тафсир, ҳадис, фикҳ каби исломий илмлар билан шуғулланувчи кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар «Шоший», «Тошкандий» (XVI асрдан) нисбаси билан дунёга танилган Батафсил »

Табаррук сиймо. Мунавварқори

Ўзбек халқи тарихининг сўнгги 130 йилга яқин даври “оқ” ва “қизил” салтанатлар таркибида кечди. Ўзбек диёрининг моддий ва маданий бойликларини талон-тарож этишини ўз олдига мақсад қилиб қўйган чор ва совет давлатлари халқнинг шу даврда яшаган пешқадам вакиллари – уни ҳур ва озод кўришни истаган, шу йўлда фаолият кўрсатган кишиларни узлуксиз равишда маҳв этиб келди Батафсил »

Зайниддин Восифий

ВОСИФИЙ (тахаллуси; асл исми Зайниддин Маҳмуд ибн Абдулжамил) (1485–1551 ёки 1566) – Тошкентда узоқ вақт истиқомат қилган машҳур адиб. Ҳиротда мунший оиласида туғилган. Араб тили, адабиёт, фиқҳ ва бошқа билимларни пухта эгаллаган. Ҳиротда Шоҳрух мадрасасида таҳсил кўрган (1511 йилгача) Батафсил »

Тошкандликлар. Муҳаммад Солиҳ

XIX асрда Тошкентда яшаб ижод этган тарихнавис олимлардан бири Муҳаммад Солиҳдир. Муҳаммад Солиҳ Рахимхожа (Қорахожа) ўғли 1830 йили Тошкентнинг «Қорёғди» маҳалласида дунёга келади. Ёшлик вақтидаёқ илм олишга қизиқади, Тошкент ва Бухорода таълим олади Батафсил »

Шоҳий

Шохўжа Ҳаким ибн Шофайзхўжа (тахаллуси Шоҳий) асли Тошкентнинг Оқ масжид маҳалласидан бўлиб, маърифатпарвар олимлардан эди. Бу киши ўқимишли, шоир, табиб ва маърифатпарвар бўлган эди. Дастлаб Юнусхон мадрасасида мударрислик қилган, кейин кўп мамлакатларга саёҳат ҳам қилган Батафсил »

Шошликлар. Боқий Жарроҳ Тошкандий

Исм-тахаллусидан маълум бўлишича, таржимаи ҳол соҳиби олим, табиб бўлган, шу билан бирга у шоир, мусиқашунос ва ҳаттот бўлган. Шарқ муаллифларидан Хатиб Табризий ўзининг «Мушкот ал-масобиҳ» ( «Чироғдон») асарида айтишича, у киши ўз асарини Тошкентда Мавлоно Боқий уйида ёзиб тугатган Батафсил »