Бош саҳифа » Алломалар (саҳифа 3)

Алломалар

Мутафаккирлар. Аҳмад ибн Али Нисоий (830–915)

Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуъайб Хуросоннинг Нисо шаҳрида 830 йилда туғилган. Шу ернинг машҳур олимларидан дарс олган, Қуръонни ёд олган. Кейин талаби илм йўлида 15 ёшлигида Ҳижоз, Ироқ, Шом, Миср ва Маккага йўл олган. Бу шаҳар ва мамлакатлар олимларидан дарс олган. Ҳадис илми ва ҳадисларни билишда замонасининг пешқадамларидан бўлган Батафсил »

Мутафаккирлар. Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий

Фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим ва мударрис Ҳаким Самарқандий номи билан машҳур бўлган олимнинг тўлиқ исми Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Самарқандий (953 йилда вафот этган) бўлиб, у ўз замонасида бутун мусулмон оламида танилган эди. Ёзма манбаларда кўрсатилишича у илмга ниҳоятда қизиққан ва Самарқанд мадрасаларида мударрислик қилган Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Наср Форобий (873–950)

Жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим Форобийнинг тўлиқ исми Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Мансур Мотуридий (870–945)

Абу Мансур Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик таълимотлардан бири бўлмиш мотуридия таълимотининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан бўлиб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир Батафсил »

Муъмил Шоший

МУЪМИЛ ШОШИЙ, тўлиқ исми Абу Ражоъ Муъмил ибн Масрур ибн Абу Саҳл ибн Маъмун Шоший Хумракий (1049–1123) – фақиҳ, муҳаддис. Шош воҳасидаги Хумрак шаҳарчасида туғилган. Илм-маърифат талабида юрт кезган. Бухорода Абу Хаттоб Табарий ҳамда Fазнада шошлик машҳур фақих Абу Бакр Ҳомид Шошийдан фиқҳ илмини ўрганган Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Лайс Самарқандий (911–985)

Абу Лайс куняси билан машҳур бўлган Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий 911 йилда Самарқандда туғилган, шу ерда шайхулисломлик қилган. Замонасининг етук фиқҳ ва тафсир олими, фозил ва нуфузли кишиси бўлган. Асарларидан қуйидагиларини кўрсатиш мумкин: 1. “Тафсир ал-Қуръон”. Тўрт жилди бўлиб, энг яхши тафсирлардан ҳисобланган Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Бакр Наршахий (899–959)

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закариё ибн Хаттоб ибн Шарик Бухоро воҳасининг Наршах қишлоғида 899 йилда таваллуд топган ва 959 йилда вафот этган. Абу Бакр Наршахий – Марказий Осиё тарихшунослигининг дурдоналаридан бири бўлмиш “Тарихи Бухоро” деб шуҳрат топган нодир асарнинг муаллифидир Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Абдуллоҳ Хоразмий

Марказий Осиёда илм-фан юксак тараққий этган ва буюк алломалар даври IХ–ХI асрлар эди. Ўша даврнинг кенг билимли, пешқадам олимларидан бири Абу Абдуллоҳ Хоразмий (997 йилда вафот этган) бўлган. Бу олим ҳақида сақланиб қолган маълумотлар жуда кам. Олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф Хоразмийдир Батафсил »

Шоирлар. Мискин

МИСКИН (тахаллуси; асл исм-шарифи Fуломхалил Тошмуҳаммад ўғли), (1880–1937) – шоир. Тошкентда туғилган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг Кўкалдош мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат қилган «Шуҳрат» газетасини шеър билан қувватлаб чиққан Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Абдуллоҳ Рудакий (860–941)

Шарқда танилган мутафаккир Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий 860 йилда Самарқанд яқинидаги Панжрудак қишлоғида, деҳқон оиласида туғилди. Бу даврда Мовароуннаҳр Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Сурия билан савдо ва маданий алоқаларни яхши йўлга қўйган эди Батафсил »