Бош саҳифа » Алломалар (page 2)

Алломалар

Мутафаккирлар. Юсуф Хос Ҳожиб

Юсуф Баласоғуний Еттисув ўлкасидаги Кузўрда (Баласоғун) шаҳрида 1021 йилда дунёга келади. Бу даврда Еттисув ва Шарқий Туркистон ўлкалари туркий қарлуқ қабиласидан чиққан Қорахонийлар сулоласи қўл остида эди. Бу сулола VI–IX асрларда ҳукм сурган Буюк Турк хоқонлигининг давомчилари бўлиб, IХ аср ўрталаридан давлатни бошқариб келдилар. Х аср бошларида Абдулкарим Сотуқ Буғрахон (924–955) ислом динини қабул қилди ва шу билан туркий элатлар …

Батафсил »

Боқий Жарроҳ Тошкандий (16-аср)

БОҚИЙ ЖАРРОҲ ТОШКАНДИЙ (16-аср) – олим, табиб, шоир, мусиқашунос ва хаттот. Тошкентда туғилган. Балх, сўнгра Аҳмадобод (Ҳиндистон)га бориб, ўша ерда вафот этган. Олим табобатдан ташқари Давлатшоҳ Самарқандийнинг тазкирасини кўчирган (1581), бир қанча асарларга, жумладан, «Юсуф Зулайҳо» достонига шарҳ ёзган, «Одоб ул-мунозара» асари шарҳига араб тилида ҳошия ёзган. Боқий Тошкандий форс тилида лирик шеърлар ҳам ёзган бўлса-да, уни туркигўй шоир дейишган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Райҳон Беруний (973-1048)

Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний 973 йил 9 сентябрда Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилди. Айрим манбаларда Берунийни Кот шаҳрининг ташқарисида туғилган, шу сабабли уни “Беруний”, яъни “ташқарилик” деган тахаллус билан аташган дейишади. Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши орта борди. Беруний кейинчалик машҳур олим Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълим олди. Ибн Ироқ астрономия, геометрия, …

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Зайд Дабусий (978–1039)

Йирик ҳуқуқшунос олим Абу Зайд Убайдулло ибн Умар ибн Исо Қозий Дабусий Бухоронинг етти машҳур қозиси (қуззоти сабъа)дан бири, ҳанафий мазҳабининг салоҳиятли вакили ва раиси эди. У Бухоро ва Самарқанд оралиғида жойлашган Дабусия қишлоғида 978 йилда туғилиб вояга етган ва 1039 йил Бухорода ҳаётдан кўз юмиб, Имом Абу Бакр Тархон мақбараси яқинида дафн этилган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Сарахсий (ваф. 1094)

Машҳур исломшунос-фақиҳ, Туркманистоннинг Сарахс шаҳрида дунёга келган. Бу вақт Мовароуннаҳрда қорахонийлар (927–1212) сулоласи ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад болалигидан илмга қизиққан ва ўткир зеҳнли бўлган. Сарахсда бошланғич диний таълимни олиб, Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, ҳадис, сарфу наҳв (грамматика), балоғат илмларини эгаллаган

Батафсил »

Хожа Рўшнойи (Хожа Чироғбардор)

ХОЖА РЎШНОЙИ (лақаби Хожа Чироғбардор) – тасаввуф вакилларидан (11-аср). Хожа Рўшнойи номи билан боғлиқ қадамжолар Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Масалан, Термиздаги 11-аср меъморий ёдгорлиги Хожа Рўшнойи мақбараси номи билан юритилади. Тошкентда Хожа Рўшнойи маҳалласида Хожа Рўшнойиота мозори бўлган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Али ибн Сино (980–1037)

Марказий Осиё халқлари маданиятини ўрта аср шароитида дунё маданиятининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк мутафаккирлардан бири Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино бўлиб, у Европада Авиценна номи билан машҳурдир. Ибн Сино Бухоронинг Афшона қишлоғида 980 йилнинг сафар ойида, амалдор оиласида туғилди. 986 йилда Ибн Сино оиласи Бухорога кўчиб келади

Батафсил »

Мутафаккирлар. Ҳаким Термизий (820–932)

Ҳаким Термизийнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башар Термизий бўлиб, у 820 йилда Термиз шаҳрида таваллуд топиб, узоқ умр кўриб 932 йилда вафот этган. Унинг мақбараси Термиз шаҳрининг яқинида – Амударё бўйида жойлашган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Аҳмад ибн Али Нисоий (830–915)

Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуъайб Хуросоннинг Нисо шаҳрида 830 йилда туғилган. Шу ернинг машҳур олимларидан дарс олган, Қуръонни ёд олган. Кейин талаби илм йўлида 15 ёшлигида Ҳижоз, Ироқ, Шом, Миср ва Маккага йўл олган. Бу шаҳар ва мамлакатлар олимларидан дарс олган. Ҳадис илми ва ҳадисларни билишда замонасининг пешқадамларидан бўлган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий

Фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим ва мударрис Ҳаким Самарқандий номи билан машҳур бўлган олимнинг тўлиқ исми Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Самарқандий (953 йилда вафот этган) бўлиб, у ўз замонасида бутун мусулмон оламида танилган эди. Ёзма манбаларда кўрсатилишича у илмга ниҳоятда қизиққан ва Самарқанд мадрасаларида мударрислик қилган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Наср Форобий (873–950)

Жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим Форобийнинг тўлиқ исми Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Мансур Мотуридий (870–945)

Абу Мансур Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик таълимотлардан бири бўлмиш мотуридия таълимотининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан бўлиб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир

Батафсил »

Муъмил Шоший

МУЪМИЛ ШОШИЙ, тўлиқ исми Абу Ражоъ Муъмил ибн Масрур ибн Абу Саҳл ибн Маъмун Шоший Хумракий (1049–1123) – фақиҳ, муҳаддис. Шош воҳасидаги Хумрак шаҳарчасида туғилган. Илм-маърифат талабида юрт кезган. Бухорода Абу Хаттоб Табарий ҳамда Fазнада шошлик машҳур фақих Абу Бакр Ҳомид Шошийдан фиқҳ илмини ўрганган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Лайс Самарқандий (911–985)

Абу Лайс куняси билан машҳур бўлган Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий 911 йилда Самарқандда туғилган, шу ерда шайхулисломлик қилган. Замонасининг етук фиқҳ ва тафсир олими, фозил ва нуфузли кишиси бўлган. Асарларидан қуйидагиларини кўрсатиш мумкин: 1. “Тафсир ал-Қуръон”. Тўрт жилди бўлиб, энг яхши тафсирлардан ҳисобланган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Бакр Наршахий (899–959)

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закариё ибн Хаттоб ибн Шарик Бухоро воҳасининг Наршах қишлоғида 899 йилда таваллуд топган ва 959 йилда вафот этган. Абу Бакр Наршахий – Марказий Осиё тарихшунослигининг дурдоналаридан бири бўлмиш “Тарихи Бухоро” деб шуҳрат топган нодир асарнинг муаллифидир

Батафсил »