Бош саҳифа » Алломалар

Алломалар

Мутафаккирлар. Аҳмад Югнакий (ХII аср)

Манбаларда Аҳмад Югнакийнинг туғилган жойи Югнак деб аталади. Бу номдаги қишлоқлар қадимги Самарқанд атрофи, Фарғона водийси ва Сирдарё бўйларида мавжуд бўлган. Аҳмад онадан кўзи ожиз туғилди. Алишер Навоий бу ҳақда шундай ёзади: “Ҳақ субҳонаҳу ва таоло агарчи зоҳир кўзин ёпуқ яраттандур, аммо кўнгил кўзин бағоят ёруқ қилғондур”. Аҳмад ёшлигидан жуда қобилиятли ва зийрак бўлган. Кўзи ожизлиги сабабли, ўзга турк йигитлари ... Батафсил »

Иброҳим Шоший

ИБРОҲИМ ШОШИЙ, тўлиқ исми Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайл ибн Қумайр ибн Хоқон Шоший (952 йилда вафот этган) – муҳаддис. Шошнинг Харашкат шаҳрида туғилган. Аъбд ибн Муҳаммад Ҳамиднинг тафсири ва муснадини ўрганиб, ундан ҳадис илмидан таълим олган. Иброҳим Шошийдан 930 йилда Шошда Абу Ҳотам ибн Хиббон, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамавайҳи ас-Сарахсий ва бошқа муҳаддислар ҳадисдан таълим олишган. Сарахс шаҳри ... Батафсил »

Хазрат Имам Абу Бакр Каффал Шаши – мухаддис из Ташкента

Исламские традиции на протяжении веков сопрягаясь с богатым культурным наследием народов Центральной Азии, способствовали формированию здесь особой мусульманской культуры, которая отразилась как на духовно-просветительской жизни, так и наложила отпечаток на развитие науки и образования. Особое место в этих исторических процессах занимал Узбекистан и такие его города, как Бухара, Самарканд, Насаф, (Карши), Термез, Хива, Шаш (Ташкент) и др., прославившиеся во всём ... Батафсил »

Уламоларимиз. Саидқул Қизилбулоқий (1894 – 1960)

Олим ва ориф инсон, шариат ва тариқат илмлари билимдони Саидқул Абдураҳим ўғли 1894 йили ҳозирги Фориш туманининг Қизилбулоқ қишлоғида туғилган. Отаси Абдураҳим мингбоши бой, дину диёнатли ва маърифатли инсон эди. Зеҳну қобилиятли беш-(олти) яшар ўғлини бошланғич савод чиқариши учун Мулла Жўлибой қўлида ўқитди. Сўнгра Саидқул болатошлик имом-хатиб домла Омон Охунддан таълим олиб, 7–8 ёшларида ҳофизи Қуръон бўлди. Ўша пайтлари Самарқанднинг ... Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Муъин Насафий (1027–1114)

Калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир Абу Муъин Насафий 1027 йил Қарши (Насаф)да туғилган. Шу ерда ўқиб, илмини камолга етказган. Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг “ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” (Самарқанд олимлари зикрида қанд китоби) асарида бу олим ҳақида шундай дейилган: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари Абу Муъин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, у таратган зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртганлар”. Абу Муъин ... Батафсил »

Buxoriy.uz: Тошкент алломалари

Юртимиздан етишиб чиққан алломалар илм-фаннинг тараққиёти йўлида беқиёс хизматлар қилишган. Бу тарихий, илмий, маданий жараёнларга Шош воҳаси олимлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Воҳа ҳаётидаги маънавий-маданий юксалиш даврида бир қанча муҳаддислар, шариат уламолари, муаррихлар, хаттотлар, шоирлар, табиблар хизматларини алоҳида қайд этишимиз мумкин. Шошлик олимлар ҳаёти ва фаолиятларини тадқиқ этиш кўҳна Шош воҳаси тарихи, ислом илмлари ва маданиятини ўрганишда муҳим аҳамият касб ... Батафсил »

Шошлик алломалар

“Насаб” арабча сўз бўлиб, келиб чиқиш, насл-насаб, сулола, аждод маъноларини англатади. Ислом аҳлининг кўпайиши, араб халқларининг ажам халқлари билан қўшилиб кетиши насабларни ўрганиш ҳақидаги илмнинг дунёга келишига замин яратди. Унинг асосчиси насаб илмининг имоми Ҳишом ибн Муҳаммад ибн Соиб ал-Килабий (вафоти ҳижрий 204 (милодий 820) йил)дир. Шу анъана давомчиси “Ал-Ансоб” муаллифи — тож ал-ислом Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн ... Батафсил »

Yangidunyo.uz: Икки Туркистон ғурури. Алихонтўра Соғуний

Улуғ тангримиз — Оллоҳга чексиз шукрлар бўлсинким, яқин бир ярим аср давомида озодликнинг ҳаётбахш шарбатига чанқоқ Туркистон аҳлининг кўпчилигига ҳуррият насиб бўлди. Бунинг шарофатидан шонли тарихимизни сохталикнинг ўлакса қобиқларидан тозалай бошладик, маънавиятимизни яхши ниятлар-ла тафтиш қилмоқдамиз, улуғларимиз меросидан чин инсоний қадриятларни уларга амал қилиш учун изламоқдамиз. Бу саъй-ҳаракатлардан олинажак натижалар маънавий камолотни хоҳ онгли, хоҳ онгсиз равишда моддий ривожланишдан олийроқ ... Батафсил »

Мутафаккирлар. Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103–1179)

Хожа Абдулхолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний тасаввуфнинг йирик намояндаси, машҳур авлиё, Хожагон номи билан шуҳрат қозонган Ўрта Осиё тариқатининг асосчиси ва раҳнамоси, 1103 йилда Бухоро яқинидаги йирик савдо-сотиқ карвон йўлларидан бўлмиш Ғиждувон қишлоғида маърифатли оилада туғилган. Ўз қишлоғида дастлабки маълумотни олгач, 22 ёшида илмини такомилга етказиш мақсадида Бухорога келади. Бу ерда ўша даврнинг йирик олимлари ва тасаввуф намояндаларидан етарли таълим олади. ... Батафсил »

Мутафаккирлар. Юсуф Хос Ҳожиб

Юсуф Баласоғуний Еттисув ўлкасидаги Кузўрда (Баласоғун) шаҳрида 1021 йилда дунёга келади. Бу даврда Еттисув ва Шарқий Туркистон ўлкалари туркий қарлуқ қабиласидан чиққан Қорахонийлар сулоласи қўл остида эди. Бу сулола VI–IX асрларда ҳукм сурган Буюк Турк хоқонлигининг давомчилари бўлиб, IХ аср ўрталаридан давлатни бошқариб келдилар. Х аср бошларида Абдулкарим Сотуқ Буғрахон (924–955) ислом динини қабул қилди ва шу билан туркий элатлар ... Батафсил »