Бош саҳифа » Янгиликлар » Бухорода Х асрга оид кўприк қолдиқлари топилди

Бухорода Х асрга оид кўприк қолдиқлари топилди

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган «Хўжа Ниёз Хоразмий» мақбараси олдидан оқиб ўтувчи зовурда қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда сув остидан Х асрга тааллуқли Лақ-Лақа кўприги топилган.

Тошкент археология тадқиқот институти мутахассислари кўприк Х асрда қурилгани ва XVI асрда қайта таъмирланганини тасдиқлади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳудудда тадбиркор Низом Ҳусейнов томонидан экотуристик марказ яратиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бу ерга келувчи туристлар келажакда нафақат қадимий кўприк қолдиқларини, балки чўл ҳайвонлари боғи, қадимий уй намунаси ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларидан ҳам баҳраманд бўлишади.

Ўхшаш мақола

Халқ билан юзма-юз мулоқот (Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисоботи)

Post Views: 53 Эълон. Жорий йилнинг 28 июнь санаси соат 20:00 да Тошкент шаҳар ҳокими …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *