Бош саҳифа » Алломалар » Боқий Жарроҳ Тошкандий (16-аср)

Боқий Жарроҳ Тошкандий (16-аср)

БОҚИЙ ЖАРРОҲ ТОШКАНДИЙ (16-аср) – олим, табиб, шоир, мусиқашунос ва хаттот. Тошкентда туғилган. Балх, сўнгра Аҳмадобод (Ҳиндистон)га бориб, ўша ерда вафот этган. Олим табобатдан ташқари Давлатшоҳ Самарқандийнинг тазкирасини кўчирган (1581), бир қанча асарларга, жумладан, «Юсуф Зулайҳо» достонига шарҳ ёзган, «Одоб ул-мунозара» асари шарҳига араб тилида ҳошия ёзган. Боқий Тошкандий форс тилида лирик шеърлар ҳам ёзган бўлса-да, уни туркигўй шоир дейишган. Ўзбекистон ФА Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган (инв. №9601) қўлёзмада Боқийнинг шеърлари ҳам бор. Бу қўлёзма эса 1797–1809 йиллар орасида кўчирилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*