Бош саҳифа » Биласизми? » Биласизми? Қиёт маҳалласи

Биласизми? Қиёт маҳалласи

ҚИЁТ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Fарбдан Қорёғди маҳалласи, шимолдан Шайхонтоҳур кўчаси (ҳозирги Навоий кўчаси), шарқдан Анҳор канали билан чегараланган. Юздан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси (қарийб 650 киши), асосан ўзбекларнинг қиёт қабиласидан бўлиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Дала ҳовлилари Миробод, Қорасув, Олтинтепа, Шўртепа, Оққўрғон, Бўз, Чилдухтарон ва бошқа мавзеларда бўлган. Қиётдаги Бекмуҳаммадбий масжидида Муҳаммад Солиҳ­хўжанинг бобоси Абдураҳим­хўжа (19-аср), 1863 йилдан унинг ўзи ҳам имомлик қилган.

Қиётда бир неча булоқ бўлган, шулардан жар бошидагисига Лашкар қушбеги 2 тегирмон қурдириб, даромадини тўнғич ўғли Эшонқулидодҳо номидаги мадрасага вақф қилиб берган. Маҳаллага энг яқин дарвозалар – Қўймас ва Қиёт (Истахрий асарида – Фаргад, кейин Қўқон дарвоза деб аталган). Қўқон дарвозасини қўриқлаш қиётликларга топширилган. Россия империяси қўшинлари 1865 йил 14–16 июнь кунлари Тошкентга бостириб кирганида қиётлик ҳимоячилар Абдураҳмон Ясовул бошчилигида душман аскарларига қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Маҳалла ўрнига 30-йилларда ва айниқса 1966 йилги Тошкент зилзиласидан кейин кўп қаватли турар жой бинолари қурилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Кайковус

Post Views: 2 КАЙКОВУС – қадимий канал, Бўзсувнинг ўнг тармоғи. Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) ва …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *