Бош саҳифа » «Беш бош»

«Беш бош»

«БЕШ БОШ» – 20-аср бошларида Туркистон пахта тозалаш ва пахта мойи ишлаб чиқариш саноатида ҳукмронлик қилган акциядорлик жамияти. 1914 йил ташкил қилинган. Пахтани сотиб олиш, пахта тозалаш ва пахта мойи заводлари қуриш билан шуғулланган. «Беш бош»да 5 пахта фирмаси – «Вл. Алексеев», «Бр. Шлоссберг», «Московское торгово-промышленное товарищество», «Форс», «Большая Ярославская мануфактура» бирлашган (номи шундан). Унга 39 пахта тозалаш заводи, 5 пахта мойи заводи қараган; булар Туркистоннинг турли жойларида, шунингдек, Бухоро ва Хива хонлигида жойлашган. «Беш бош» Россиядаги «Саломас» синдикатининг аъзоси, Рус-Осиё банки билан мустаҳкам алоқада бўлган. Октябрь тўнтаришидан ке¬йин (1918 йил март ойида) «Беш бош»нинг барча корхона ва мол-мулклари национализация қилинган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*