Аллон маҳалласи

АЛЛОН МАҲАЛЛАСИ (Форобий кўчаси, 278) – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги маҳалла. «Чимбой», «Чиғатой дарвоза», Алишер Навоий, «Беруний майдони» ва «Университет» маҳаллалари билан чегарадош. 1931 йил ташкил қилинган. «Аллон» сўзи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» ва Навоий асарларида «Олонг» (тепалик, паст-баландлик маъносида) шаклида учрайди. Дарҳақиқат, «Аллон» Бинкат атрофида, шаҳар деворига яқин жойдаги тепалик ерда вужудга келган. Аҳолиси 3646 киши (2009). Миллий таркиби, асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, қозоқ, уйғур, татар, тожиклар ҳам яшайди. Маҳалла ҳудудида «Ўзстандарт» агентлиги (Госстандарт), бухоро яҳудийлари қабристони, болалар спорт майдончаси, чойхона, озиқ-овқат дўконлари, супермаркет, 2 кафе, 2 сартарошхона, бир неча новвойхона мавжуд. Маҳалла фахрийларидан Далибой Зоҳидов 37 йил (1950–87) оқсоқоллик қилган. Шу маҳаллада давлат арбоби Н.А.Муҳитдинов (1917–2008) туғилиб ўсган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Охунгузар

ОХУНГУЗАР (асли Охундгузар) – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Кадувод, Хўжакўча, Эски­жўва, Тинчоб маҳаллалари билан чегарадош …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *