Бош саҳифа » Кутубхона » Абу Райҳон Беруний номидаги Самарқанд вилоят болалар кутубхонаси

Абу Райҳон Беруний номидаги Самарқанд вилоят болалар кутубхонаси

Самарқанд вилоят болалар кутубхонаси 1953 йилда 1-сонли шаҳар кутубхонаси негизида ташкил этилган. Кутубхона биноси собиқ вилоят пионерлар саройида жойлашган эди.

Дастлаб кутубхона фонди 15 минг нусхадан иборат бўлган. 1970 йилда вилоят болалар кутубхонаси Пушкин номидаги вилоят универсал илмий кутубхонасининг олдинги жойлашган биносига кўчирилган ва шу йили кутубхонага Абу Райҳон Беруний номи берилган.

Кутубхона Китоб сақлаш, Адабиётларга ишлов бериш ва тўкислаш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Нафосат, Маълумот-библиография, Илмий-методик бўлимларидан иборат. Кутубхона вилоятдаги болалар уйлари ва мактаб-интернатларига кутубхона хизматини кўрсатиш учун уларни оталиққа олган. Кутубхонада ўзбек ва рус тилларини ўрганиш бўйича курслар ташкил этилган.

Ҳозирги кунда кутубхона фондида 153 минг нусхадан ортиқ адабиётлар сақланмоқда.

Кутубхона вилоятдаги 38 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 703005, Самарқанд шаҳри, Маҳмуд Қошғарий кўчаси, 62-уй

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Наманган вилоят болалар кутубхонаси 1933 йилнинг 3 декабрида ташкил этилган. Кутубхонанинг ташкилотчиси ва мудири А.С.Никоченко …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *