Бош саҳифа » Тошкентликлар » Абдулла Нигматович Арипов

Абдулла Нигматович Арипов

Абдулла Нигматович Арипов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари, 1961 йил 24 май санасида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Миллати – ўзбек, маълумоти – олий, иқтисод фанлари номзоди, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби.

1983 йилда Тошкент Алоқа электротехника институтини тамомлаган.

1983-1992 — Тошкент телефон-телеграф станциясида 1-тоифали муҳандис сифатида фаолият юритган.

1992-1993 — Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигида бош мутахассис.

1993-1995 — «Ўзимпэксалока» ташқи савдо фирмасининг директор ўринбосари.

1995 йилда Ўзбекистон Алоқа вазирлигининг қурилиш ва таъминот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

1995-1996 — «ТашАфиналАЛ» ҚКнинг бош директори лавозимида фаолият юритган. Шу йиллар мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги хусусийлаштириш ва рақобатни кучайтириш бўлими бошлиғи сифатида ҳам фаолият юритган.

1997 йилда Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги бозор ислоҳотлари ва қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи.

1997-2000 — Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш Давлат фондини директори.

2000-2001 — Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори ўринбосари.

2001 йил 15 август ойидан Агентлик бош директори лавозимида ишлаган.

2002 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўрибосари — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш бош директори этиб тайинланган.

2016 йил сентябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.

Абдулла Арипов оилали, беш нафар қизи бор.

gov.uz ва wikipedia.org

Ўхшаш мақола

Семейная жизнь муфтиев (Бабахановых), продолжатели рода

Эшон Бабахан был добрым, чутким, внимательным и вместе с тем требовательным отцом. Особенную любовь он …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *