Бош саҳифа » Биласизми? » «Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд мақбараларини зиёрат қилишни тўхтатиш учун маҳаллий органлар орқали барча чоралар кўрилсин»

«Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд мақбараларини зиёрат қилишни тўхтатиш учун маҳаллий органлар орқали барча чоралар кўрилсин»

Узоқ ўтмишда, Совет ҳокимияти даврида, ЎзССР Министрлар Советининг 1960 йил 14 мартдаги 220-сон «ЎзССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги моддий маданият ёдгорликларини ҳимоя қилиш қўмитасига Бухоро вилоятидаги бир қатор ёдгорликларни қайтариб бериш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган (Ўзархив. Фонд-1206, Рўйхат(оп)-1, йиғмажилд-30, варақ-80).

Ушбу қарорга биноан, ишчи-депутатлари Бухоро вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 1960 йил 23 3 мартдаги 6п.166-сон қарор қабул қилинди, ушбу қарорнинг 3-бандида «муқаддас жойлар» ёпилгандан кейин туман ижроия қўмиталарига (райисполкомларга) Абдухолиқ Ғиждувоний ва Азиз Баҳоуддин Нақшбанд мақбараларини зиёрат қилишни тўхтатиш учун маҳаллий органлар орқали барча чораларни кўриш буюрилган.

Баҳоуддин Нақшбанд раҳимаҳуллоҳ Бухородан 12 км узоқликда Касри Орифон шаҳрида дафн этилган. Маълумки, Нақшбанд Темурнинг маънавий устози бўлган ва Маккага 32 марта ҳаж қилган.

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси беш юз йил мобайнида шаклланди. Унинг илк тарихи тўғрисида маълумотлар жуда оз. Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари олдидаги дастлабки бинолар, тахминан ҳазрат вафотларидан кейин қурилган. Меъморий-археологик тадқиқотлар даврида илк биноларнинг қолдиқлари ва асослари топилди. Баҳоуддин Нақшбанд вафотларидан кўп ўтмай ҳазрат мақбараларининг ғарбий томонида қабристон пайдо бўлиб, унда ҳазратнинг мурид-мухлислари дафн қилина бошлаган. Кейинчалик бу ерда Бухоронинг ҳукмрон сулола вакиллари дафн қилинадиган “Дахмаи шоҳон” ташкил топган. XV аср охирида Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари устига дахма қурилиб, у мармар қоплама ва ўлчамлари бўйича бир-бирига мос келадиган гўзал нақшинкор мармар панжара билан безатилган. XVI аср биринчи ярмида шайбоний Абдулазизхон (1540-1590) буйруғи билан Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари атрофида ҳазира билан ўраб олинади, унинг шимолий-ғарбий бурчагида эса ҳижрий 951 (милодий 1545) йилларда хонақоҳ барпо этилади.

Ўхшаш мақола

Эски ўзбек ёзуви

Post Views: 918 Эски ўзбек ёзуви – араб графикаси асосида шаклланган ва 11-асрдан 20-асрнинг бошларигача …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *