БЕШОFАЙНИ – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Коҳота, Ҳовузли, Қоратут, Қошиқчилик маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 150 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, чакана савдо ва ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган, 2 масжид, қабристон, чойхона, баққоллик дўконлари, сартарошхона, жувозхона, тегирмон, тўқув устахонаси бўлган (20-аср боши).
Ҳозирги ҳудудида 4–9 қаватли турар жой бинолари қурилган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил