Мутафаккирлар. Маҳмуд Замахшарий (1075–1144)

Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Мутафаккирнинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий бўлиб, 1075 йил 19 мартда Хоразмнинг катта қишлоқларидан бири – Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Замахшарий ҳақидаги маълумотлар, асосан, ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат ... Батафсил »

Народы Узбекистана. Итальянцы

Самоназвание — италиани. Народ, основное население Италии. Язык — итальянский итало-романской подгруппы романской группы индоевропейской семьи. Верующие — в основном католики, есть лютеране. Итальянцы в Узбекистане: 1926 г. — 25 1979 г. — 65 1989 г. — 104 Исторических нитей, связывавших города Средней Азии и Италии в развитое и позднее средневековье, совсем немного. Известно, например, что в XIII в. в ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Тошмуҳамедов Тўлаган Расулович

Тошмуҳамедов Тўлаган Расулович – Зоҳида аммам ва Тошмуҳаммад поччанинг энг катта ўғли, Долимбек ҳожи набираларининг энг каттаси бўлиб, шўролар даврида Долимбек фарзандлари ва набиралари орасида бирдан-бир катта лавозимларда ишлаган инженер, олим, давлат ва жамоат арбобидир. У 1920 йили туғилди. Отаси Тошмуҳаммад Расулбой ўғли маърифатли савдогарлардан бўлиб, онаси Зоҳида Долимбек қизи ўқимишли аёллардан бўлган. Даҳшатли 30-йилларда шўро ҳукумати томонидан отаси Тошмуҳаммаднинг ... Батафсил »

Кутубхоналар. Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси

Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси 1964 йилнинг сентябр ойида Гулистон тумани Некрасов номли кутубхона негизида ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 21 минг нусхадан иборат бўлган. 1987 йилнинг 5 ноябрида 400 минг нусха китобга мўлжалланган замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилган. Кутубхонага эса Алишер Навоий номи берилган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш ва каталоглаштириш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Библиография, Ўсмирлар ... Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший — ишончли муҳаддис бўлиб[1], у Шош воҳасининг Харашкат[2] шаҳарчасида туғилган. Абу Саъд Самъоний Харашкатий — Харашкат Шош шаҳарларидан бири бўлиб, бу ердан кўп олимлар чиққан. Булардан Абу Саид Саъд ибн Абдураҳмон Харашкатий бўлиб, у Юсуф ибн Яъқуб қози, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳазрамийлардан ҳадис ривоят қилган. 340/952 йилда вафот этган[3]. Абу ... Батафсил »

Рашидов Шароф Рашидович

РАШИДОВ Шароф Рашидович (1917.6.11–1983.31.10) – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи. Жиззах педагогика техникумини (1935), СамДУнинг филология факультетини тугатган (1941). Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937–41, 1943). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941 йил нояб. – 1942). Ўзбекистон КП Самарқанд вилояти комитети котиби (1944–47). 1947 йилдан Тошкентда. «Қизил Ўзбекистон» газетаси муҳаррири (1947–49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949–50). Ўзбекистон ... Батафсил »

Сергели (сергили)

СЕРГЕЛИ, сергили – ўзбек ва қозоқ халқи (Катта жуз) таркибига кирган қабила. Сергелиларнинг бир қисми Зарафшон воҳаси қипчоқлари ва Жиззах вилоятлари юзларининг таркибига майда уруғ сифатида қўшилган. Тошкент уездининг Еттикент, Оқжар, Зангиота, Қўшқўрғон, Ниёзбек волостлари ва Тошкент воҳасида Сергелилар 1074 хонадон (8125 киши)ни ташкил этган (1920 йилги аҳоли рўйхати). 19–20-аср бошларида Қозиқурт, Каржон, Чимён тоғлари этакларида, Бодом, Келес, Чирчиқ, Оқсоқота ... Батафсил »

Ободлик кўнгилдан бошланади

Abdumannop Muhammadsharif: Тошкенти шаҳри азимнинг қон томири бўлган Анҳорнинг тоза бўлиши ҳам бевосита обод кўнгилларга боғлиқ. Шукрки Аҳоримиз обод бўла бошлади. Буёғи бизнинг ўзимизга боғлиқ азиз ҳамшаҳарлар! Батафсил »

Туманларни бирлаштирувчи йўлдан фотолавҳа (2-қисм)

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини боғловчи кўприк ва йўлда ишлар деярли якунланди. Ушбу қурилишда иштирок этаётган ишчиларнинг сўзларига кўра яқин бир-икки кун ичида кўприк ва йўлнинг расмий фойдаланишга топширилиши кутилмоқда Батафсил »